Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Наполи 19 39
4 Рома 20 39
5 Ювентус 19 36
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 19 22
14 Парма 19 21
15 Кальяри 19 19
16 Лечче 19 17
17 Женоа 19 16
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» 1-ўринга кўтарилди, аммо...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бир неча дақиқа олдин Тошкентда "Бунёдкор"-"Шўртан" учрашуви якунига етди. Учрашувда мезбонлар сўнгги дақиқалардаги гол эвазига уч очко эгасига айланишди. Аммо ўйин сифати "Бунёдкор"нинг ҳатто энг ашаддий мухлисларини ҳам у қадар қувонтиргани йўқ...

"Шўртан" ҳимоявий ўйин олиб бориши аввалдан маълум бўлса-да, Миржалол Қосимов ўз анъанасига содиқ қолиб бир хужумчи билан майдонга тушди. Кутилганидек, бутун ўйин давомида устунлик мезбонлар тарафида бўлди. Уюштирилган ҳужумлар сони кам эмасди, аммо зарбалар... Футболчилар худди анча вақтдан буён футболдан четда юргандек таассурот қолдирдилар. Нега йўлланган зарбаларнинг аксарияти ноаниқ, боз устига тушунарсиз равишда кучсиз берилмоқда? Узоқ масофадан туриб қандай қилиб дарвозага кучсиз зарба йўллаш мумкин?

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигида эътиборга молик зарба ёки кескин вазиятнинг гувоҳи бўлмадик. На "Бунёдкор" ва на "Шўртан" вакиллари ижросида. Ўйинга кечикиб кирган мухлисларга шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, афсусланманг, ҳеч нарсани ўтказиб юбормадингиз.

21-дақиқада қарши ҳужумга ўтган "Бунёдкор"дан бўш қолган дарвозага тўпни йўллайдиган футболчи топилмади. 24-дақиқа: 30 метрлар чамаси жарима зарбасидан сўнг Тўраев Ҳасановга тўпни тўғрилади, Жасурнинг зарбаси дарвозага қадар етиб бормади - тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. Шунга ўхшаш вазият 27-дақиқада "Шўртан" футболчилари билан ҳам рўй берди. 29-дақиқада илк хавфли вазият вужудга келди. Меҳмонлар жарима майдончасидаги тартибсизликдан аввалига Тўраев, кейин Пишур фойдалана олмади. Кейинги дақиқада ғузорликларнинг ҳужуми Абибуллаевнинг кучли ва аниқ зарбаси билан якун топди, аммо Нестеров тўпни қайтарди. 33-дақиқада Жасур Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллашга уриниб кўрди - дарвоза устуни ва тўсини туташган жойига теккан тўп майдонни тарк этди. 36-дақиқа: Ҳасанов Мусаевни аниқ пас билан таъминлади, аммо Фозил яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Ушбу вазиятда лайнсмен ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. 39-дақиқада Пишурнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи жонли девордан ўтмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Тўраев аввалига қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага ноаниқ йўллаган бўлса, кейинги вазиятда энди ўнг қанотдан Блажич узатган тўпни дарвозага йўллай олмади, ваҳоланки бу вазиятда у ёлғиз ўзи қолганди.

Шу тариқа, жамоалар нурсиз дуранг билан танаффусга йўл олдилар. 15 дақиқа давомида Миржалол Қосимов ҳам, Зоир Тўрақулов ҳам қандай тавсиялар беришганидан хабаримиз йўқ, аммо иккинчи таймда жамоалар ўйинида ўзгаришлар сезилгани йўқ.

48-дақиқада ғузорликлар уюштирган тезкор қарши ҳужум ноаниқ пас туфайли узилиб қолди. 49-дақиқа: Лутфулла Тўраев жарима зарбасини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб ўз йўналиши ўзгартирди, сўнгра Блажич ноаниқ зарба йўллади. 50-дақиқа: Шораҳмедов узатган тўпни Корнейчук бартараф этди. Кейинги дақиқада меҳмонлар вакили Аббос Омонов икки ҳимоячидан ўтиб кетиб зарба йўллади - ноаниқ. 54-дақиқа: Пишур жарима майдони ичидан туриб йўллаган зарбаси мухлисларнинг хафсаласини пир қилди. 57-дақиқа: бурчак тўпидан сўнг тўп Блажичга келиб тушди. Унинг аниқ бўлса-да, кучсиз зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 60-61-дақиқаларда "Шўртан" дарвозабони учрашувдаги энг яхши футболчига айлангандек эди. У рақиб томонидан берилган бир нечта хавфли зарбаларни бартараф этди. 67-дақиқада Саҳоб Жўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Худду шу дақиқада Пардаев томонидан жарима майдонига кирмай йўлланган зарба қанча кучли бўлса, шунчалик ноаниқ ҳам эди. Лутфулла Тўраевнинг 70-дақиқаги уринишини дарвозабон бартараф этди.  Кейинги дақиқада Саҳоб Жўраевнинг ўта кучли тарзда берган зарбаси дарвоза соҳасидан ташқарига йўналди. 73-дақиқага келиб ғузорликлар учрашувдаги энг хавфли вазиятини яратишди. Тезкор қарши ҳужум дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Бобур Тўраевнинг зарбасидан сўнг Нестеров маҳорат кўрсатиши билан якун топди. 81-дақиқада яна бир "Шўртан" футболчиси дарвозабон билан яккама-якка қолди - Абибуллаев зарба йўллашни уддасидан чиқмади.

Умуман олганда, учрашувда "Бунёдкор" рақиб дарвозаси томон оз-мунча зарба йўллагани йўқ. Аммо уларнинг аксарияти ё дарвозадан юқорилаб кетди ё улардан сўнг бурчак тўплари тепилди. Табиийки, учрашувда мезбонлар амалга оширган бурчак зарбалари сони анча кўп бўлди. Аммо шунга қарамай, "қалдирғочлар" уларнинг атиги биттасидан самара чиқара олдилар. 88-дақиқада Иброҳимовнинг бош билан берган ажойиб зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шундан сўнг амалга оширилган бурчак зарбасини Жавлоннинг ўзи муваффақиятли якунига етказди - унинг яна бош билан худду шу нуқтадан берган зарбасини "Шўртан" посбони қайтаролмади...

Гарчи қийинчилик билан бўлса-да учрашувни ғалаба билан якунлаган "Бунёдкор" турнир жадвалида 22 очко билан пешқадамликни қўлга олди. Шу тариқа, 9-турда кузатилган пойтахт-воҳа қарама-қаршилигида кучлар тенг келди.

Олий лига, 9-тур.

26 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.

"Бунёдкор"-"Шўртан" - 1:0 (0:0)

Гол: Ж.Иброҳимов (89).

"Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров (сардор), 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 7.Марко Блажич, 8.Жавлон Иброхимов, 11.Олександр Пишур (17.Камолиддин Мурзоев, 75), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 18.Фозил Мусаев (24.Баҳодир Пардаев, 63), 19.Жасур Ҳасанов (21.Сардор Рашидов, 37), 23.Саҳоб Жўраев.

Заҳирадагилар: 25.Муроджон Зухуров, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 9.Игорь Таран.

"Шўртан": 30.Александр Корнейчук, 2.Ярослав Крушельницкий, 4.Жамол Отақулов, 5.Асрор Алиқулов (сардор), 6.Аббос Амонов (10.Павел Соломин, 89), 15.Обид Жўрабоев, 18.Дилявер Абибуллаев, 20.Александр Востриков (19.Иброхим Отахонов, 71), 21.Зохид Раупов, 22.Олимжон Каримов, 29.Хумоюн Муртозоев (26.Бобур Тўраев, 58).

Заҳирадагилар: 1.Павел Леус, 16.Элёр Интизомов, 17.Вячеслав Пономарёв, 23.Шаҳзодбек Хурсанов.

Огоҳлантиришлар: Ж.Ҳасанов (34), А.Филипосян (77) - О.Каримов (31), Ж.Отақулов (59), Б.Тўраев (90+1).

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Андрей Букатин (Тошкент, Холмат Мирзааҳмедов (Тўйтепа), Рустам Толибжонов (Қўқон).

Назоратчи: Игорь Мустафин (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:56, 26.05.2013. Ўқилди: 3885 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Наполи Расмус Хейлунд 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Интер Маркус Тюрам 6
7 Удинезе Николо Дзаньоло 6
8 Комо Нико Пас 6
9 Рома Матиас Соуле 6
10 Парма Матео Пеллегрино 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.