Эрон футбол федерациясининг Этика қўмитаси “Истиқлол” ҳимоячиси Рамин Ризоянни спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун 510 миллион Эрон риали (12 000 доллардан ортиқ) миқдорида жаримага тортди.
ОАВ маълумотларига кўра, воқеа 26 декабрь куни Эрон чемпионатининг “Чадормалу”га қарши ўйинидан олдин содир бўлган: мухлислардан бири “Истиқлол” клуби автобусига кириб, Ризоянни қучоқлаган. У эса номақбул ҳаракатлар қилган.
Шундан сўнг Эрон футбол федерациясининг Этика қўмитаси Резаянни йиғилишга чақириб, воқеа ҳолатларига ойдинлик киритди. Учрашув натижасига кўра, футболчига "спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати" учун 510 миллион Эрон риали миқдорида жарима шаклида санкциялар қўлланилди.
Ризоян 34 ёшда. У Эрон терма жамоаси сафида 63 та ўйин ўтказган, 2018 йилда Россияда ва 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида иштирок этган.
Футболчи Европада Туркиянинг “Ризеспор” ва Белгиянинг “Остенда” клубларида ўйнаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).