Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурат Якин: «Швейцария футболи катта ресурсга эга»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқин ўтмишнинг кўзга кўринган футболчиларидан бири Мурат Якин 2021 йилнинг август ойидан буён Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.

 Оддий айтганда, салоҳиятли мутахассис қисқа фаолияти давомида 2-марта ўз мамлакати бош жамоа­сини ЖЧ саралаш босқичига тайёрламоқда. Яқинда ФИФА расмий сайтига махсус интервью берган 50 ёшли мураббий суҳбат давомида ортда қолган мусобақалар таассуротлари, халқаро тажриба ҳамда терма жамоада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўзлади.

- Мурат, Швейцария термаси Евро-2024да чакки таассурот қолдиргани йўқ. Мураббий сифатида жамоангиз иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Ўйлайманки, қитъа турнирида тетик футбол кўрсатдик ва ижобий натижа билан ҳам мухлисларимизни қувонтира олдик. Менимча, тактик жиҳатдан кўп қиррали жамоа сифатида кўзга ташландик. Қолаверса, нафақат майдон, балки унинг ташқарисида ҳам уюшқоқликни таъминлашга эришдик. Ҳа, аслида Европа чемпионатида янада узоқроққа бориш салоҳиятига эга эдик. Афсуски, Англия термасига қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида омадимиз чопмади ва мусобақадаги юришимизни аламли тарзда тўхтатдик. Бу энди тарих, футболда эса ўтмишни тезда унутиб, эътиборни дарҳол янги ўйинлар, мусобақалар ва вазифаларга қаратиш талаб этилади. 

- Швейцария терма жамоаси бошқарувини қўлга олганингиздан буён ўйин динамикасини ўзингиз истаган даражада ўзгартира олдингизми?

- Фикримча, жамоада муайян услубни шакллантириш йўлидаги ҳаракатларимиз зое кетгани йўқ. Ҳар ҳолда, энди таркиб бўйича доимий ротация­га қўл уришдан асло чўчимаймиз. Аксинча, штабим учун ушбу жараён, яъни таркибни мунтазам ўзгартириб туриш амалиёти анча қулай. Шунинг баробарида ўйинлар давомида вазиятга қараб, схемани ўзгартириш учун кўплаб чизгиларни мукаммал даражада ўзлаштирдик. Асосийси, келажакда нималарга қодир эканликларини кенг миқёсда кўрсатишга қодир бир қатор салоҳиятли ёшларни баралла жамоа таркибига тортдик.

- Айни пайт ихтиёрингизда савия бўйича турли спецификацияга мансуб футболчилар бор. Айниқса, ҳужум чизиғида...

- Худди шундай. Дейлик, яккама-якка курашларда рақиблардан устун келишга қодир тезкор ижрочилар етарли. Уларни ярим ҳимоядаги йигитлар бевосита қўллаб-қувватлашади. Бу шуни англатадики, ўйин боришидан келиб чиқиб, ҳужумни қанотлардан ташкил этишимиз ёки ҳимоя мустаҳкамлигига эътибор қаратган ҳолда, тўғридан-тўғри марказдан олдинга интилишимиз мумкин.

- ЖЧ-2022 1|8 финалида Португалия термасига қарши кечган мағлубиятли ўйиндан сўнг айнан қандай хулосага келдингиз? Ўшанда учрашув олдидан бир қатор футболчилар шамоллаб қолишгани ҳақида хабарлар чиққанди... 

- Албатта, ўша мағлубиятдан керакли хулоса чиқарилди. Жумладан, терма жамоада тиббий ва овқатланиш масалаларига янада жиддийроқ ёндаша бошладик. Бунда профессионаллик тамойилига асосан футболчиларнинг ўйин­-дан кейин тўғри тикланишлари учун зарур технологияларга етарли сармоя ажратилди. Йўлга қўйилган мазкур тизим бир нечта ўйинни ўз ичига оладиган қисқа муддатли катта турнирларда самара беришига шубҳам йўқ.

- Йирик мусобақалар саралаш баҳсларида жамоага тажрибали футболчиларни жалб этиш қанчалик муҳим? 

- Тушунарлики, катта ўйинларда тажриба муҳим аҳамият касб этади - бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ турнирлар оралиғидаги саралаш довонида жамоани ривожлантириш ва ёшларни интеграциялаш орқали таркибни янада такомиллаштириб бориш ортга суриб бўлмайдиган жараёндир. Таркибнинг ўзгариб туриши терма жамоа ҳаёти учун доимий ва оддий ҳолат ҳисобланади. Шу тамойил бўйича иш юритиб, ҳамиша энг яхши спорт формасига эга футболчиларни чорлайман. Назаримда, ўз клубида юқо-ри савияда ўйнаган ҳар бир ижрочи яхши шаклланган терма жамоада ўйнаш имкониятига лойиқ.

- Демак, халқаро турнирларда қатнашиш тажрибаси йўқ футболчиларда ҳам ЖЧ-2026 саралаши олдидан Швейцария термаси таркибига кириш имконияти бор...

- Албатта. Зеро, мамлакатимизда умидли ёш футболчилар авлоди етишиб чиқмоқда. Иқтидорлар қаторида хориж чемпионатларида тажриба орттираётганлари ҳам кўп. Ўйлашимча, ёшларда 2026 йилнинг ёзигача ривожланишда давом этиш ва Швейцария термасида ўйнашга муносиб эканликларини исботлаш учун вақт етарлича. Номзодларни обдон кузатиб боряпмиз, лекин ҳозир аниқ исм-фамилия­ларни айтмаганим маъқул. Чунки кимнидир ортиқча босим остида қолдиришни хоҳламайман. 

- Германиялик ҳамкасбингиз Юлиан Нагелсманн асосий мақсади жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш эканлигини қайта-қайта таъкидламоқда. Хўш, сиз ҳам олдингизда турган миссияни очиқ эълон қилишга тайёрмисиз?

- Швейцария термаси билан босқичма-босқич юқорига кўтарилишимиз керак. Биринчи қадам - тажриба. Қолаверса, олдимизда ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари турибди. Аввало, бўлажак циклдан муваффақиятли ўтиб, мундиал йўлланмасини расмийлаштириб олайлик. Шундан кейин бемалол ЖЧга боғлиқ мақсадим ҳақида сўрашингиз мумкин.

 МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 04.01.2025. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик