Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛда ўйнаган Ли Те 20 йилга "кесилди"

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хитойда 41та клуб келишилган ўйинларда иштирок этди. Асосий иштирокчи 1 млрд. рубллик келишувларни амалга оширди.

Пораларнинг ўзига қарийб 16 млн. евро сарфланган. «Эвертон» ва Хитой терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Ли Те мураббий сифатида футболчиларни чақириб бергани учун пора олганлигига иқрор бўлди. Хавбек навқирон Уэйн Руни нур соча бошлаган даврда АПЛда тўп сурган, лекин савияси талаб даражасида бўлмагани сабабли, Англияни тарк этганди. Бироқ ўз ватанида Те терма жамоанинг асосий ўйинчиси мақомида 92 марта майдонга тушганди. Футболчилик фаолиятини якунлагач, у бош мураббийларнинг ёрдамчиси лавозимида ишлади.

Жумладан, Ли Те Хитой терма жамоасида Марчело Липпига ассистент ролида ёрдам берган, лекин муваффақият қозона олмаганди. Кейинчалик унинг ўзи бош мураббий лавозимини эгаллади. Энди суд уни пора олгани учун 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айбловчилар умрбод қамоқ жазосини талаб қилишган, чунки гап қиймати 120 млн. юан бўлган 100дан ортиқ қоидабузарликлар ҳақида эди. Аввалига Те ҳаммасини тан олди, келишилган ўйинларда пора бергани ва олганини, ўртачи бўлганини ҳам. Миллий терма жамоанинг бош мураббийи бўлиш учун амалдорларни пора эвазига ўз томонига оғдириб олган, ҳатто сардорлик боғичига ҳам пул туфайли эга бўлганди. Кейинчалик Ли Те айрим маълумотларни инкор этди. Умрбод қамоқ жазосини 20 йил билан алмаштиришди. Хитойнинг суд тизимини намунали, деб бўлмайди. Ли Те уюшган тўданинг вакили эди. Мамлакат футболининг собиқ раҳбари Чунь Суань 10,5 млн. евро пора олгани учун умрбод қамоқ жазосини олганди. Вице-президент Ли Юйи эса 11 йилга ҳукм қилинди, унинг қилмишлари жиддий эмасди. Шунча келишилган ўйинни ташкил этиш бир кишининг ўзи учун оғирлик қилиши аниқ. Модомики, ҳатто футболда ҳам давлат маблағларини ўзлаштириб, кейин ҳаромхўр шериклари билан бўлишиб оладиган миришкор топилган экан, Хитойдаги бугунги коммунистик тузум энг ёрқин жамият эмас. 41та клуб иштирокида камида 120та келишилган учрашув ўтказилди. Кейин улкан базми-жамшид ўтказишди.

Слуцкий Хитойдаги илк мавсумида чемпионлик унвонини қўлдан чиқарди

Россиялик мураббий Хитойда фаолият юритаётганидан кўпчилик хабардор, албатта. У ўртамиёна жамоани қабул қилиб, ўша мавсумнинг ўзида Хитой Суперкубогини қўлга киритганди. Кейинги мавсумда Леонид Викторович шогирдлари бутун мавсум давомида турнир жадвалида пешқадамлик қилишди. Бироқ якунда Слуцкийга «Шанхай Шэньхуа» билан «Байер»даги баҳорги натижани такрорлаш насиб этмади. Тақдир тақозоси билан, унинг жамоаси охиргидан олдинги турда аутсайдер билан дурангга имзо чекди ва «Шанхай Порт»дан 1 очкога ортда қолди. Эҳтимол, Артём Зюба ассистлар бўйича Лоськовнинг рекордини ағдариш ишқида «Ак-рон»га ўтмай, Хитойга йўл олганида, ҳаммаси ўзгача бўлиши мумкин эди. Слуцкийга сўнгги турларда савияли етакчилар етишмади. Ғалабани илиб кетган «Шанхай Порт» Оскар билан хайрлашди. «Челси»нинг собиқ ўйинчиси Хитойдаги 7 йиллик фаолияти мобайнида 175 млн. евро иш ҳақи олди.

Хитой футболи катта жанжаллари билан машҳур

Порахўрлик ўн йилликлар давомида тўхтамаганлигини у ердагилар яширишмайди. Келишилган ўйинлар мунтазам равишда бўлиб туради. Бир томондан, ФИФА бу қинғирликларга умуман бефарқ, Блаттернинг ўзини порахўрлик учун суд қилишган. Бош-қа томондан, бу борада Осиё футболи Европадан кескин фарқ қилади. Масалан, Италия мафиясига 2 млн. берган Буффон оқланди ва ҳеч нарса бўлмагандек яшамоқда. Осиёлик фанатлар эса бу иллатга мубтало бўлишган.

Футболдаги оммавий порахўрлик - партия раҳбариятининг соҳани ривожлантириш ғоясидан совиб қолишгани сабабларидан бири. Ҳаммасини пул ҳал қиладиган шароитда соҳани тиклаш қийин. Хорижлик футболчиларнинг Хитой чемпионатида миллионларни олаётгани ўз-ўзидан маҳаллий ўйинчиларнинг иш ҳақини ошириб юборди. Ўзини суперюлдуз сифатида ҳис этадиган, лекин ишлашни истамайдиган хитойлик спортчиларнинг феъл-атворидан жуда кўп мураббийлар шикоят қилишганди. Сентябрь ойида 128 кишини жазоладилар, футболда 38 нафар футболчи ва 3 нафар терма жамоанинг собиқ ўйинчилари бир умрга дисквалификация қилинди. Мазкур ишга алоқадор бўлган 5 нафар легионерни 5 йилга футболдан четлатишди. Лекин таниқли футбол амалдорлари ва терма жамоанинг собиқ бош мурабби-йини жазолаш билан қуйи поғоналардаги порахўрларни тийиб бўлмайди. Ахир 41та клубда ўйнаган футболчилар сони 38 нафар эмасда.

Агар ҳаммаси Осиёнинг ноқонуний ганаклар бозори қаноти остида коррупция ва келишилган ўйинлар билан тўйинган бўлса, номдор футбол амалдорларини сафдан чиққани умумий вазиятга таъсир кўрсата олмайди. Бандалар саркорлари Хитойда эмас. Давлат томонидан ажратиладиган маблағнинг қисқартирилиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Аксинча, инқироз даврида фирибгарлар фаоллашиб қоладилар. Оммавийлик ва қатъий интизомга асосланган ҳарбий таълим, яъни, Хитойга хос ёндашув футболда кутилган натижани бермади. Хитойда гимнастикадан снукергача бўлган якка тартибдаги барча спорт турларида тайёргарлик талаб даражасида. Жамоавий ўйинларда эса бу анча нозик ва мураккаб юмуш. Хитойликлар футболда ҳанузгача юксак савияни намойиш эта олмаяптилар. Охирги Осиё Кубоги турнирида миллий терма жамоа Тожикистонни олдинга ўтказиб юборди ва гуруҳдан чиқа олмади. Оскарга ички чемпионатда миллиардли бизнесни бошлашга етадиган бойликни бериб, кейин бу қилмишларидан ҳафсалалари пир бўлди.

Ҳозирда ЖЧ-2034га муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларини бошлаб юборган саудиялик мутасаддиларга айтилганидек, бир пайтлар хитойликларга ҳам изҳор этилганди.

Футболда барча масалаларни пул билан ҳал қилиб бўлмайди. Унга кўпроқ эркинлик, рақобат ва адолат керак. Хитойда бозорни ишга туширишмади. Собиқ мураббий ва футбол амалдорлари қамоқхонадан жой олдилар. Уларнинг порахўр эканликларига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Бундай тузумни бутунлай йўқ қилиш учун, сиёсий арбоблар ва полиция хизматчилари бефарқ бўлмасликлари лозим. Бироқ уларга ҳеч ким қўл тегизгани йўқ.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:57, 05.01.2025. Ўқилди: 2794 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик