Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шавкат Саломов: «Бухоро» совринли ўринлар учун курашади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бухоро
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлигага йўл олган “Бухоро” клубида негадир жимжитлик. Жамоада трансфер ва таркиб борасида қандай режалар бор? Клуб янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда? Ўтган мавсумда қандай хулосалар қилинди? Биз айнан шу саволлар билан “Бухоро” клуби директори Шавкат Саломовга юзландик. Бу жимжитлик вақтинча эканлиги ва клубда трансферлар борасида катта янгиликлар борлиги маълум бўлди.

— Аввало Суперлига йўлланмаси муборак бўлсин. Энди барча мухлисларни қизиқтирган саволни берсак: нега клубда трансферлар борасида янгилик кам?

— Янгиликлар бор. Таркибни максимал равишда Суперлигага мослаш ҳаракатдамиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Легионерлар ҳам келиб қўшилади.

— Албатта ҳаммага янги келиб қўшиладиган футболчилар қизиқ.

— “Бунёдкор”, “Сўғдиёна” ва бошқа клубларда тўп тепган тажрибали бир нечта футболчиларни кузатяпмиз. Агар ҳаммаси ўхшаса, тез орада уларнинг номларини эълон қиламиз.

— Таркибдаги ўзгаришни тахминан фоизда айта оласизми?

-Тахминан 60 фоиз ўтган таркиб сақлаб қолинади. Қолганига янгиларни жалб қиламиз. Мухлисларга шуни ишонтириб айтишим мумкинки, совринли ўринлар учун курашишни мақсад қилганмиз.

— Кейинги режалар қандай?

-12 январда Хўжандга жўнаб кетамиз. Камида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказишни ният қилганмиз. Шу билан ой охирида яна қайтамиз. Сафимизга келган янгиларни айнан шу ўйинларда синаб кўрамиз.

— Жамоада молиявий муаммолар йўқми?

-Йўқ. Ўтган мавсумдаги қарздорликлар жорий йилда тўлаб берилди. Бунинг учун раҳбарларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Футболчиларнинг маошлари ва гонорарлари тўлаб бўлинган. Умуман олганда бизда ҳаммаси жойида.

— Ўтган мавсумда бир нарсага гувоҳ бўлдик, жамоамиз кучли рақибларни мағлубиятга учратиб қувонтирган бўлса, нисбатан кучсиз ё тажрибасиз рақибларга ютқазиб қўйди!

-Футболда барқарор ўйин кўрсатиш жуда қийин. Албатта футболчиларни ҳар бир ўйинга максимал равишда тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Лекин психологик ё бошқа сабаблар туфайли нисбатан кучсиз жамоаларга енгилиб қўйдик. Хатолар устида ишлаймиз.

— Суперлига йўлланмасини олиш ҳам осон бўлмади?

— Шундай. Про лига савиясини ҳам ўзингиз кўрдингиз. Осон ўйин бўлгани йўқ. Бунинг устига “Бухоро” икки ҳисса босим билан ўйнади. Уй учрашувларимиз ҳам сафарда ўтди. Бизга боғлиқ бўлмаган ҳолатларда тушунмовчиликлар келиб чиқди. Шу ўринда бизни мавсум давомида қўллаб қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

— Таркибга маҳаллий футболчилар ҳам жалб этиладими?

— Албатта. Маҳаллий футболчилардан ҳам кўз остимизга олиб қўйган иқтидорли футболчилар бор. Бу мавсумда ҳам бир нечта футболчиларнинг дебютига гувоҳ бўламиз.

— Ўтган мавсумда таркиб борасида энг катта эътироз жамоамизда аксарият ёши катта футболчиларнинг тўпланганлиги бўлганди?

— Ҳа шундай. Лекин бу ерда бошқа нарсани ҳам ҳисобга олиш керак. Футболда тажриба ҳам муҳим. Ёши катта бўлсада, тажрибали ўйинчиларни йиғишга ҳаракат қилгандик. Аммо бу мавсум ишонтириб айтаманки, такиб ёшаради. Биз ёшларимизга ҳам суянамиз. Таркиб борасида охирги қарорни албатта жамоа бош мураббийи қабул қилади.

— “Бухоро” клуби мухлисларига яна нима деган бўлардингиз?

-Мен ҳам, жамоа бош мураббийи Улуғбек ака ҳам Бухоро фарзанди. Ҳар иккимиз шу жамоада вақтида тўп тепганмиз. Шундай экан жамоамизни ғалабасини мухлислардан кам хоҳламаймиз. Клубда бутун бир тизимни йўлга қўйин ҳаракатидамиз. Бу ишлар бир кунда ё бир мавсумда бўлмайди. Мана “Насаф”га қаранг. Неча йиллик меҳнатлар самарасини бера бошлади. Шундай экан аксарият мухлисларимиздан сабрлироқ бўлишларини сўрардик. Ҳаммамиз битта нарсани хоҳлаймиз “Бухоро” совринли ўринлар учун курашишини ва чиройли ўйинни. Улар қўллаб қувватлашса ва ёнимизда туришса, яхши натижалар албатта бўлади. Вилоятимиз ҳокими Ботир Зарипов, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фазилов Зафар Иброҳимов ҳамда бошқа мутасаддиларга яна бир бор бизга билдирилган ишонч ва яратилган шарт шароитлар учун миннатдорчилик билдираман.

— Шавкат ака, интервьюни анъанавий саволимиз билан якунласак, қайси жамоа ўйинларига мухлислик қиласиз?

— Иш туфайли бўш вақт топиш қийин. Лекин “Барселона” ўйинларини кузатиб боришга ҳаракат қиламан.

Мазмунли суҳбатингиз ва вақт ажратганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Жамоамиздан яхши янгиликлар кутиб қоламиз.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 21:24, 06.01.2025. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик