Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Андижон» клубига янги таклиф қилинган босниялик легионер Мирзад Механович жамоа билан машғулотларда фаол иштирок этмоқда.

Ўзини кўрсатиш борасида иштиёқи баланд бўлган ушбу футболчи «Андижон» клуби матбуот хизматига биринчи интервьюсини берди.

— Мирзад, «Андижон» футбол клубига хуш келибсиз! Бу сиз учун янги чорлов. Жамоамизга келиб қўшилишингиз ҳақида ўйлаганмидингиз?

— Аввало  табрик учун раҳмат. Бу ерга келганимдан бахтиёрман. Клубимиз ишқибозлари Ўзбекистондаги энг яхшилари эканлиги ҳақида эшитгандим. Фурсатдан фойдаланиб уларга ўз саломимни етказмоқчиман. Насиб қилса, клуб билан мухлисларимизни қувонтира оламиз. Дарҳақиқат, бу мен учун янги чорлов. Қозоқ менталитетидан сал хабардор эдим. Шу боис ҳозир фикрларимни русчада ифодалаб беряпман. Ўзбекона менталитетни ҳам ўзлаштира олишимга ишончим комил. Қозоқ ва ўзбеклар бир-бирига жуда ҳам яқин миллатлар, турмуш тарзлари ҳам яқин. Бу худди бизнинг Болқондаги босниялик, серб ва хорватлар каби ўхшаш. Ўйлашимча, ўзбек диёрида менда бирор муаммо бўлмаса керак.

— Бу футболчилик фаолиятингизда Ўзбекистондаги илк тажриба бўлади. Илгари ҳам хизматингизга бизнинг жамоалардан таклифлар бўлганми?

— Таклифлар бўлган, аммо иш охиригача етмасдан қолганди. Бу сафар эса ҳаммаси бутунлай бошқача бўлди.

— «Андижон» мухлислари Ўзбекистондаги энг яхшилари. Клуб қаэрда ўйнамасин, улар ўша ерда ҳозир бўлишади. Ўз навбатида ишқибозларимиз ўта талабчан. Сиз ҳар жиҳатдан тайёрмисиз?

— Ростини айтсам, Чимкентда ҳам яхши жамоа ва мухлислар бўлган. Стадионда 10-18 минг мухлислар кўз ўнгида ўйнаганмиз ва бундай босим қандай бўлишидан хабардорман. Биз ўйинчилар айнан ишқибозлар учун футбол ўйнаймиз. Умид қиламанки, «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз.

— Илгари ўзбек футболи ҳақида маълумотларга эга бўлганмисиз?

— Ҳа, анча-мунча хабарим бор эди. Боз устига юртингизда болқонлик кўплаб ўйинчилар ўйнаб келишади. Масалан, Йовович менинг дўстим ҳисобланади. У билан Чехияда тўп сурганман. Вақти-вақти билан гаплашиб турамиз. Умуман олганда, танишларим билан суҳбатлар орқали юртингиз ва у ердаги футбол ҳақида анча билиб олганман.

— Афтидан, асосий маълумотларни Йовович орқали билиб олган бўлсангиз керак?..

— Фақат у билангина эмас. «Андижон»дан таклиф олганимдан сўнг чемпионатингизни яхши биладиган бошқа танишларим билан ҳам ёзишдим, гаплашдим.

— Ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйяпсиз?

— Биринчи навбатдаги мақсадим — бу мураббийнинг мендан кўнгли тўлишига эришишдир. Асосий таркибдан жой олишни хоҳлайман. Худо хоҳласа, мураббий, шерикларим ва мухлислар олдида уялиб қолмасликка ҳаракат қиламан.

— Мухлисларимизга айтадиган гапингиз борми?

— Улардан клубимизни ҳар доим қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўрайман. Ўз ўрнида биз ҳам ишқибозларизга ёқадиган ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қиламиз ва биргаликда яхши натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 09:45, 10.01.2025. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик