Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Юнайтед" умидидан Европада қайта туғилишгача бўлган йўл

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мейсон Гринвуд - «МЮ» тарбиялаган энг навқирон иқтидорлардан бири.

У «қизил иблислар» сафидаги ўта шиддатли фаолияти билан қисқа вақт ичида клуб ва инглиз футболининг келажаги порлоқ вакили мақомига эришди. Қуйидаги ҳикоямиз Гринвуднинг Манчестерга йўл олиши, «Хетафе»га ижарага юборилиши ва «Марсел»га ўтиши ҳақида.

Академиядаги болалик йиллари

Мейсон Уилл Жон Гринвуд 2001 йилнинг 1 октябрида Ғарбий Йоркширнинг Брэдфорд шаҳрида дунёга келди. Жуда кичик ёшидаёқ ҳайрон қоларли даражада футболчилик қобилиятини намойиш этган болакай 6 ёшида «МЮ» академиясидан жой олди. Гринвуд ўз тенгқурлари орасида нафақат жисмоний жиҳатлари, балки иккала оёғида тўпни яхши олиб юриши билан ажралиб турарди.

Академияда Гринвуд барча ёш тоифаларида етакчи мақомида шуғулланиб, 16 ёшида 18 ёшлилар жамоасида тўп сура бошлади ва ўзининг голлари билан кўпчилик эътиборини қозонди. Айниқса, марказда ҳам, қанотларда ҳам сермаҳсул тўп суриши кучли таассурот қолдирди.

Асосий жамоадаги  дебюти

Мейсон Гринвуд ўзининг «МЮ»даги дебютини 2019 йилнинг 6 мартида, ЕЧЛ доирасидаги «ПСЖ»га қарши баҳсда нишонлади. Тарихий учрашув мақомини олган ўша ўйинда «қизил иблислар» ажойиб камбэк эвазига ғолиб чиқишди (3:1) ва чорак финалга йўл олишди. Гринвуд эса турнирда майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида профессионал футболга қадам қўйди.

2018|19 йиллар мавсуми ҳам ҳужумчининг жумладан, АПЛдаги иштироки туфайли мухлисларда ёрқин таассурот қолдирди. Ундаги қатъият ва ўсмирга хос бўлмаган етуклик чиндан ҳам ажабланарли ҳол эди.

2019|20 йиллар 

мавсумидаги шиддатли ўсиш

Асосий таркибдан мустаҳкам жой олган футболчи Уле Гуннар Сульшер раҳбарлигида 49 марта майдонга тушиб, 17та гол урди. Айниқса, унинг ЕЛдаги тажрибали ўйинчиларга хос совуққонлик билан ҳаракатланиши ёрқин из қолдирди.

Гринвуднинг алоҳида жиҳатлари:

1. Иккала оёқларидаги зарбалар. Гринвуд ўнг оёғида ҳам, чап оёғида ҳам аниқ зарба йўллайди. Бу эса рақиб ҳимоячиларини гангитиб қўяди.

2. Тезлик ва дриблинг. Ўзининг техник маҳорати ва тўпни назорат қилиши эвазига Мейсон яккама-якка вазиятда рақибларини осонликча алдаб ўтади.

3. Ҳужумларни якунига етказиш қобилияти. Майдоннинг қайси ҳудудида бўлишидан қатъий назар, Гринвуд керакли пайтда қаерга қандай етиб боришни доимо яхши билади.

Ана шу ижобий хислатлари туфайли Мейсон «МЮ»нинг ҳужум чизиғида Маркус Рэшфорд, Антони Марсьяль ва Бруну Фернандеш каби таниқли футболчилар ёнидан жой олди.

2020|21 йиллар мавсуми

Кейинги мавсумда Гринвуд ривожланишни давом эттирди. Стартда айрим камчиликларга йўл қўйган бўлсада, якуний босқичда 12та гол урди ва мураккаб вазиятларда масъулиятни ўз зиммасига олишини намойиш этди.

Европа Лигаси

Мейсон Гринвуд фаолиятининг энг ёрқин ўйинларини ЕЛ турнирида намойиш этди. Гарчи унинг жамоаси финалда «Вильяр-реал»дан енгилган бўлсада, Мейсон энг яхши тўпурарлар сафида эътироф этилди.

Муаммолар ва  фаолиятидаги узилиш

2022 йил аввалида ҳужумчи жиддий қийинчиликларни бошдан кечирди. Қонунбузарликка оид айбловдан ке­йин уни жамоа таркибида майдонга тушишини тақиқлаб қўйишди. Ўша давр футболчининг ўзи ва жамоаси учун жуда оғир ўтди. Суддаги суриштирув ишлари давом этишига қарамасдан, мухлислар навқирон иқтидорни қўллаб-қувватладилар ва тезроқ жамоага қайтишини кутдилар. Узоқ давом этган суриштирувдан кейин Гринвудга қарши айблов бекор қилинди. Лекин унинг «МЮ» сафига қайтиши жамоатчилик ва айрим матбуот манбаларининг асоссиз босимлари туфайли жуда қийин кечди.

«Хетафе»даги ижара фаолияти

2023|24 йиллар мавсумида «МЮ» мутасаддилари Гринвудга спорт формасини тиклаб олиш ва Англиядаги асоссиз босимдан фориғ бўлиш имкониятини бериш мақсадида уни Испаниянинг «Хетафе» клубига ижарага беришди. Мазкур ечим ўйинчининг ўзи ва клуби учун муҳим аҳамият касб этди.

Гринвуд ўта қисқа вақт ичида янги жамоага мослашиб олди. Ла Лиганинг тактика бобида АПЛдан фарқли эканлиги Мейсоннинг талаб даражасида тўп суришига тўсқинлик қила олмади. Бир неча гол ва ассистларни расмийлаштирган ҳужумчи олдинги чизиқнинг турли нуқталарида самарали тўп суриб, жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди. «Сургун» Мейсонга ўйин амалиётига эга бўлиш ва ўзига бўлган ишончни тиклаш имкониятини берди.

«Олимпик Марсель»  таркибига ўтиш

«Хетафе»даги муваффақиятли ижарадан кейин Гринвуд кутилмаган, лекин мантиқан тўғри тўхтамга келди - Франциянинг номдор клубларидан бири бўлмиш «Марсель» сари йўл олди ва Англиядан ташқаридаги фаолиятида дастлабки қадамини қўйди.

Янги жамоада Мейсон ҳужумкор чизиқнинг вакили сифатида Лига 1 ва еврокубок мусобақаларида ўз салоҳиятини намойиш эта бошлади. Ундаги тезлик, юксак маҳорат ва ҳужумни ниҳоясига етказиш қобилияти ўз самарасини берди. «Марсель» сафидаги ўйинлар таъсирида у салбий ҳис-туйғулардан халос бўлди. Шунингдек, яна ўзини қитъанинг навқирон иқтидорлари сафига қайтгандек сеза бошлади.

Жамоага ва келажакка таъсири

Мейсон Гринвуд - касбдошларидан яққол ажралиб турадиган ноёб иқтидор ва салоҳиятга эга футболчи. Унинг «МЮ», «Хетафе» ва «Марсел»даги ўйинлари қийинчиликларни енгган ҳолда ўсиб бораётганидан далолат беради. Келажакда у ҳар қандай жамоада етакчи мақомида майдонга тушиб, жаҳон миқёсидаги юлдуз эканлигини эслатиб қўйиши мумкин.

«МЮ» таркибидаги фаолиятида ҳужумчи 130 марта майдонга тушиб, 30дан ортиқ голлар урганди. Энди Мейсон «Марсел»да шонли тарихни давом эттирмоқда. Унинг йўли ёрқин лаҳзалар ва жиддий синовларга тўла. «Хетафе»даги ижара ва «Марсел»да Мейсон янги имкониятларини намойиш этди. Яқин келажакда Гринвудни қитъа футболининг энг ёрқин юлдузлари сафида кўрсак, ажабмас.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:23, 12.01.2025. Ўқилди: 2763 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик