Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Валенсия 33 39
12 Райо Вальекано 32 38
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Табаресдан Катанецгача: оғир касалликка қарамай ишини давом эттирган мураббийлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол мураббийси бўлиш жуда оғир.  Айниқса, терма жамоаларни бошқарадиган мураббийлар жудда кучли босим остида ишлайди. Бразилияда қанча аҳоли бўлса, шунча футбол мураббийси бор, деган ҳазиломуз ибора бежиз айтилмаган.

Доимо босим остида ишлаш эса соғлиққа жиддий зарар келтириши аниқ. Албатта, соғлиқни ёмонлаштирадиган кўплаб омиллар бор: палапартиш турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар ҳамда тамакига ружу қўйиш ва ҳоказо.

Шундай бўлса-да, асаб тизимининг бузилиши барча касалликлар “онаси” экани ҳеч кимга сир эмас. Мураббийларда эса биринчи бўлиб ишдан чиқадигани бу — асаб.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Сречко Катанец ҳам анчадан бери соғлиғидаги муаммолардан азият чекиб келмоқда. Бугун, 20 январдан миллий терма жамоа Қатарда йиғин бошлади. Аммо бу йиғинга Катанец кела олмаслиги хабар қилинди.

Бу биринчиси эмас. Катанец 3 йил олдинги БАА йиғинини ҳам коронавирус сабаб ўтказиб юборганди. Бундан ташқари, соғлиғидаги муаммолар сабабли мураббий энг муҳим баҳслар давомида 3 бор жамоага ёрдам бера олмаган.

Катанец Туркманистон билан ўйин олдидан жамоани учинчи бор тарк этса, қайтиб келмаслигини айтганди. Аммо 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақасидаги 3-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларнинг энг муҳими — Эрон ва БАА терма жамоаларига қарши учрашувларда терма жамоага кела олмаган.

Жаҳон футболида ҳам бир қатор мураббийлар соғлиғидаги муаммоларга дуч келган, аммо мураббийлик фаолиятидан воз кечмаган. "Дарё" қуйида ана шундай мураббийларнинг баъзилари ҳақида маълумотларни жамлади.

Оскар Табарес
Давлат: Уругвай
Охирги иш жойи: Уругвай терма жамоаси

Оскар Табаресга 2013 йилда Гиена-Барре синдроми ташхиси қўйилган. Бу одамни бутунлай фалаж қиладиган неврологик касаллик. Аммо бу ташхис билан Табарез 2021 йил охиригача Уругвай терма жамоасида ишлади.

Мустақил ҳаракатлана олмагани туфайли у машғулотлар ва учрашувларга қўлтиқтаёқда келишга мажбур бўлган. Федерация Табаресга махсус миникар ясаттириб берган. У ҳазиллашиб машинасини "Ferrari" деб аташни яхши кўрган.

Эдуардо Бериссо
Давлат: Аргентина.
Иш жойи: "Леон" жамоаси.

2017 йилнинг ноябрида “Севилья” бош мураббийи Эдуардо Бериссода простата саратони аниқланган эди. У ўз лавозимида қолди, аммо қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилди.

Кейин аргентиналик бир қатор даволаниш муолажаларини бошдан кечирди ва тез орада касаллик устидан ғалаба қозонганини эълон қилди. 2019 йилдан бери Бериссо Бильбаонинг “Атлетик” клуби, Парагвай ва Чили терма жамоаларида ишлашга улгурди. Ҳозирда у Мексиканинг "Леон" терма жамоасида ишламоқда.

Хоакин Каппарос
Мамлакат: Испания.
Охирги иш жойи: Арманистон терма жамоаси

"Севилья" бош мураббийи Хоакин Каппаросга 2019 йилда лейкемия (оққон) ташхиси қўйилган эди. Аммо бу унинг мавсум охиригача жамоада ишлашига, қисқа вақтдан сўнг Арманистон терма жамоасини бошқаришига тўсқинлик қилмади.

Каппарос 2022 йилнинг сентябрида федерация билан ўзаро келишув асосида Арманистон терма жамоасини тарк этган.

Клас Ингессон
Давлат: Швеция
Охирги иш жойи: "Эльфсборг" клуби

90 йилларда футбол томоша қилган мухлислар "шафқатсиз" деб ном олган швед ярим ҳимоячисини яхши эслашса керак. Футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг, Клас Ингессонга миелома (суяк илиги ҳужайраларининг шикастланиши) ташхиси қўйилди. Даволаниш муваффақиятли ўтиб, Ингессон "Эльфсборг" ёшлар жамоасига устозлик қила бошлади.

2012 йилнинг декабрида у асосий жамоага раҳбарлик қилди. Аммо бир-икки ой ўтгач, унинг касали қайта қўзиди. Клас бир пайтлар футбол майдонида бўлгани каби охиригача курашди ва ногиронлар аравачасида бўлса ҳам машғулотларни ўтказди.

Афсуски, касаллик кучлироқ бўлиб чиқди. 2014 йил 29 октябрда Клас Ингессон мураббийлик фаолиятини давом эттираётиб вафот этди.

Томмазо Маэстрелли
Мамлакат: Италия.
Охирги иш жойи: "Лацио"

Маэстрелли ўз вақтида кучли футболчи бўлган, ҳатто Италия терма жамоасида битта ўйин ўтказган. Футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббий сифатида ишлаган.

1971 йилда 51 ёшида “Лацио” бош мураббийлигига тайинланган. Ўша вақтда бу мухлислар ва бир қатор ўйинчиларнинг норозилигига сабаб бўлди, чунки футболчи Маэстрелли уч йил давомида "Рома"да ўйнаган ва ҳатто "бўрилар" сардори бўлганди.

Аммо 1973-1974 йилги мавсумда "Лацио" тарихидаги илк скудеттони қўлга киритгач, ҳамма тинчланди. Кейинги йили римликлар ҳам чемпионлик учун курашдилар, бироқ уларнинг мураббийи жигар саратони ташхиси билан касалхонага ётқизилганидан кейин таслим бўлишди.

1975-1976 йилги мавсумда Маэстрелли мураббийлик лавозимига қайтди, аммо тез орада соғлиғи сабабли спорт директори лавозимига ўтди. У 1976 йил 2 декабрда вафот этган.

Тито Виланова
Мамлакат: Испания
Охирги иш жойи: "Барселона" клуби

Тито Виланова узоқ вақт давомида Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб, аввалига иккинчи, кейин эса "Барселона"нинг асосий жамоасида ишлаган. Пеп кетганидан кейин 2012-2013 йилги мавсумда Тито бош мураббий бўлганди.

У "Реал"дан 15 очко олдинлаб кетиб, "Барса" билан чемпионликни қўлга киритди. Аммо мавсум охирида соғлиғи сабабли фаолиятини якунлади. Виланова саратондан азият чекди ва бир нечта операцияларни ўтказди. У 2014 йил 24 апрелда 45 ёшида вафот этган.

Синиша Михайлович
Давлат: Сербия
Охирги иш жойи: "Болонья" клуби

Футбол тарихидаги энг яхши жарима зарбалари ижрочиларидан бири Синиша Михайлович Италиянинг бир қатор клублари, Лиссабоннинг "Спортинг" ва Сербия терма жамоаси билан ишлаган. 2019 йилда Михайловичга даҳшатли ташхис қўйилди: лейкемия (оққон).

Табиатан жангчи бўлган Синиша мураббийлик фаолиятини тарк этмади (ўшанда у "Болонья"ни бошқараётганди). Аммо 2022 йил сентябрида у барибир касалликка таслим бўлди. Михайлович клуб билан шартномасини бекор қилди, икки ойдан кейин эса 53 ёшда бу дунёни тарк этди.

Свен-Ёран Эрикссон
Давлат: Швеция
Охирги иш жойи: Филиппин терма жамоаси

Футболчи сифатида номдор клубларда тўп тепманаган бўлса ҳам, Эрикссон мураббий сифатида анча машҳурликка эришди. У Швециянинг “Гётебург”, Португалиянинг “Бенфика” клубларида, шунингдек, Италиянинг "Рома", "Фиорентина", "Latsio" каби бир қатор жамоаларида ишлаган.

Англия терма жамоасидаги фаолияти эса уни топ мураббийлар қаторидан жой олишига сабабчи бўлган. Дарвоқе, Эрикссон Англия терма жамоаси тарихидаги биринчи хорижлик мураббий ҳисобланади.

2024 йил январь ойида Эрикссон ошқозон ости бези саратонининг 4-босқичи касаллигини бошдан кечираётганини эълон қилди. Шу йилнинг 26 августда 77 ёшида вафот этди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:31, 20.01.2025. Ўқилди: 2587 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Атлетико Александр Серлот 12
8 Барселона Роберт Левандовски 12
9 Алавес Лукас Бойе 12
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик