Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [14]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [10]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдуқодир Ҳусановнинг агенти: “АПЛнинг ярми талабгор эди. Трансферни шахсан Гвардиола хоҳлади. У ижарага берилмайди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Абдуқодир Ҳусановнинг манфаатларини ифода этувчи футбол агенти Ғайрат Хасбиуллин “Спорт-Экспресс” учун интервью берди. Мутахассис интервьюсида ўз мижози “Манчестер Сити”га ўтиши қандай рўй бергани, бошқа таклифлар ва футболчининг имкониятлари ҳақида гапирди.

— Абдуқодирнинг “Сити”га трансфери реаллашгани сиз ўзингиз қачон тушуниб етдингиз? Музокаралар қандай кечди?

— Биз ноябрь ойи охирида “Сити”нинг футболчимизга қизиқиши жиддий эканини билдик. Декабрь ойи бошида эса инглиз клуби эҳтимолий трансфер бўйича “Ланс” билан ҳам, биз билан ҳам мулоқот бошлади.

— Бошқа вариантлар ҳам бор эдими?

— Ўша вақтда АПЛдаги жамоаларнинг ярми Ҳусанов бўйича биз билан алоқага чиқди. Қайсидир паллада мен биз билан алоқага чиққан 12 та инглиз клубини санагандим.

— “Сити”нинг рақобатчиси қайси эди?

— “Ньюкасл”. Бу клуб охиригача пойгада қолди. Бу жуда яхши клуб, қизиқарли лойиҳа. Уларнинг келажаги катта. Ўйлайманки, “Ньюкасл” яқин йилларда мунтазам равишда АПЛнинг кучли олтилигида бўлади. Аммо молиявий фейр-плей ва бошқа омиллар туфайли “Ньюкасл” муайян таклиф бера олмади. Иш чўзилди. Бу вақтда эса “Сити” “Ланс”га ҳам, бизга ҳам босим ўтказиб, жавобимизни сўради. Якунда биз шу вариантни танладик. Келишувга эришилди.

— Ҳусанов Хосеп Гвардиоланинг эътиборини биринчи навбатда нимаси билан тортди?

— Менимча, бу саволни менга эмас, Пепнинг ўзига бериш тўғрироқ бўлса керак. У мен билан бундай фикрларини бўлишмайди (кулади). Аммо тушунишимча, Абдуқодир — ёш, жисмонан бақувват, яккакурашлардан қочмайдиган футболчи сифатида “Сити”ни ўзига қаратган. У ҳеч кимдан тап тортмайди. Пепга шундай ҳимоячи керак бўлган. Ҳусанов барча кўрсаткичларга кўра Европада 23 ёшгача бўлган ҳимоячиларнинг кучли бешлигига киради. Мен бундан ҳам кўпроғини айтаман. Биз билан алоқага чиққан клубларнинг барчасида Абдуқодир рўйхатнинг энг юқорисида турган. Иккинчи, учинчи эмас, балки айнан биринчи!

— “Сити”да ҳамми?

— Ҳа, “Сити”да ҳам у шорт-лист тепасида эди. “Ньюкасл”дагилар эса шундай деганди: “Бизга фақат у керак — бошқа ҳеч ким”!

— ЦСКАдаги Аббос Файзуллаев яқинда Ҳусанов соатига 35 километр тезликда югура олишини айтганди. У ракетами?

— Ҳатто 35 эмас, соатига 37 километр тезлик. Ҳозир қайси ўйинда бўлганини эслай олмайман, у Франция чемпионатида япониялик бир ҳужумчидан айнан шундай тезликда югуриб ўзиб кетганди. Яккакурашларда ҳам у кучли, ҳеч кимдан қолишмайди. Унинг биринчи лига (Франция олий дивизиони) биринчи даврасидаги статистикасини қарашингиз мумкин. Барчаси яққол тушунарли бўлади.

— Ҳусановнинг карьераси ҳаддан ташқари тез кўтарилмадими? Ахир 2023 йилда ҳам у Беларусь чемпионатидаги “Энергетик-БГУ” сафида тўп сурарди.

— Демак, унинг атрофидаги одамлар ва унинг ўзи карьерани ривожлантириш бўйича барчасини тўғри бажарган. Демак, биз хато қилмаганмиз.

— Жиддий рақобат туфайли “Сити” Абдуқодирни ижарага бериб юбориши мумкинлигини ҳам ўйлайсизми?

— Ҳа, рақобатни ҳеч ким инкор этмайди. Аммо менинг тушунишимча, Пеп жамоани қайтадан қуришга қарор қилган. Ва ҳозирда “Сити” энг яхши ёш марказий ҳимоячиларни харид қилмоқда. Абдуқодир ҳеч қачон асосий таркиб учун курашдан чўчимаган, у доимо қийин, оғриқли курашга киришган. Ва мен “Сити” уни кейин ижарага бериб юбориш учун 50 миллионга олди деб ўйламайман. Гвардиола уни ҳозирнинг ўзида таркибда кўришни истади. Акс ҳолда “Сити” уни сотиб олиб, клубида ижарада қолдириши мумкин эди. Инглизлар уни қишдаёқ олиб кетдими, демак, Гвардиола чиндан ҳам унга умид қилмоқда.

— Шунчаки, масалан, таниқли агент Дмитрий Селюк трансфер суммаси 40-50 миллион эмас, максимум — 20 миллион бўлган деб ҳисобламоқда.

— 40 миллион. Плюс 10 миллион бонуслар. Ўйлайманки, бу шундоқ ҳам барчага маълум, буни ҳаммаёқда эълон қилишди. Жами 50 бўлади.

— Ҳусановни “Энергетик- БГУ”да шуғуллантирган Павел Родненок ўзбек футболчиси “Сити”даги барча рақобатчиларини ямламай ютишини айтди. У руҳий жиҳатдан нақадар кучли?

— “Ланс” мураббийи Фрэнк Эс 19 ёшли футболчимизни кўрганида, у катталардек ўйнашини айтганди. Ҳусанов учун чиндан ҳам ҳеч қандай чегаралар йўқ, у юлдузларга қарши ўйнашга тайёр. Бу футболчи айнан ҳимояда ўйнаб роҳатланади. “Ланс”нинг ўйинларини кузатганмисиз, йўқми, билмайман, аммо мухлислар унинг яккакурашларидан завқ олишарди. Одатда барча голдан ҳайратга тушади, у ерда эса трибуналар унинг ҳимоядаги кураш олиб боришини олқишлашарди! Унинг ҳимоядаги ҳар бир муваффақиятли ҳаракати гулдурос қарсакларга уланарди.

— Родненок “Энергетик-БГУ”да Ҳусанов кунига тўрт мартадан машғулот ўтказганини айтди.

— Анатолий Иванович Юревич Абдуқодир учун махсус дастур ишлаб чиққанди. Дарвоқе, бир неча футболчиларимиз ушбу мураббий қўлидан ўтган. Биз унинг юкламалари қанчалик оғирлигини биламиз. Аммо, дош берганлар юқори даражада ўйнаб кетган. Абдуқодир Юревичнинг қўлига 16 ёшида борган ва бу уни пировардида ҳозиргидек жуда бақувват қилган омиллардан бири бўлган. Унинг отаси — Ўзбекистон миллий жамоасида ўйнаган собиқ футболчи. У ўғлига футбол ҳақидаги тушунчаларни сингдирган. Отаси унинг бош танқидчиси ва маслаҳатгўйи.

— Шу билан бирга, айрим экспертлар “Сити”да Абдуқодирда ҳужумни бошлашдаги биринчи пас билан муаммолар бўлишини тахмин қилмоқда.

— Лекин биз агар дунёдаги энг яхшиси бўлмаса, энг яхшилардан бири бўлган мураббийга бордик! Гвардиола Абдуқодирга кўп нарсани ўргатиши, унинг камчиликларини тузатиши ва уни янада кучлироқ қилиши мумкин. Яъни биз оддий вариантга эмас, унинг ўйнаши кафолатланган ўртамиёна клубга эмас, балки жиддий мақсадлар қўйиладиган ва у албатта ўсишда, ривожланишда давом этадиган жойга бордик. Шунинг учун якунда “Манчестер Сити”ни танладик. Умид қиламизки, Пеп Абдуқодирни бир неча йил ичида Европанинг энг яхши ҳимоячисига айлантиради.

— Гвардиола биринчи мулоқотида Ҳусановга нималар деди?

— Мен ўша ерда эдим. Пеп Абдуқодирга шундай деди: “Мен сен имкон қадар тезроқ инглиз тилини ўрганишингни истайман, биз кўпроқ гаплаша олишимиз учун”.

— Унинг инглизчаси унча яхши эмасми?

— Абдуқодир Францияда ўйнаётганди. Ҳозир у фаоллик билан инглизчани ўрганмоқда. Пеп унга яна шундай деди: “Ҳар куни камида бир соат шуғуллан, илтимос”! Ҳусанов, умуман олганда машғулот жараёнидаги барча гапни тушунади, аммо Гвардиола учун нюанслар, деталлар жуда муҳим. Шунинг учун улар яқинроқ мулоқот қилишлари керак. Шундай экан, Абдуқодир ўз инглизчасини яхшилаши керак.

— Абдуқодир Беларусда ўйнаганида, сизларда Россиянинг топ клубларидан таклифлар бўлганми?

— Менинг шеригим Улуғбек Асанбаев бор. Биз бу футболчини биргаликда олиб юрибмиз. Унга РПЛдан чиққан бўлишлари мумкин. Мен эса эътиборимни фақат Европа йўналишига қаратгандим. Шунинг учун бу саволга жавоб беришим қийин. Қолаверса, мен амалга ошмаган ишни муҳокама қилишни ёқтирмайман. Фақат Туркиядан ҳам қизиқиш бўлганини айтишим мумкин. Аммо биз якунда “Манчестер Сити”га келдик, бу эса амалда босқичма-босқич тўғри ҳаракатланганимизни англатади.

— Ҳозирда “ЦСКА” спорт директорлигидан кетган Андрей Мовсесян “армиячилар” ўз вақтида Ҳусанов билан шартнома тузиши мумкин бўлгани, аммо уни “Ланс” олиб кетганини айтди.

— Бизда приоритетда доимо Европа чемпионати бўлган. У Беларусда ўйнаётганида, биз шеригим билан бу мавзуни кўп гаплашардик. У мендан Европа йўналишида ишлашимни сўраган. Биз айнан шу мақсадни кўзлагандик ва унга қараб бордик.

— Нега ўзбекистонлик ҳимоячи “Манчестер Сити” даражасигача ўса олди, россияликлар эса — йўқ?

— Россиялик футболчиларни муҳокама қилиш ҳуқуқим йўқ, бор эътиборим ўзимизнинг йигитларга қаратилган.

— Ҳусанов — феноменми?

— Бу тўғри тарбияланган, футбол таълимини кўрган, тўғри муҳитда бўлган жуда истеъдодли футболчи. Мен шундай тушунтирган бўлардим.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан 4,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Абдуқодир ўзига 45-рақамни танлаган.

Шу тариқа Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланади. Англиянинг юқори дивизионида футболчилари ўйнаган давлатлар сони эса 119 тага етади.

Маълумот учун, “Ланс” Ҳусановни 2023 йил июль ойида “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди. Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:08, 23.01.2025. Ўқилди: 3091 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.