Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 1 1
2 Марокаш 1 1
3 Гаити 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олдинда трансферларнинг янги порциялари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Аталанта» футболчиларни грандлар учун кашф этмайди. Бергамоликлар жамоасининг муваффақиятлари бадавлат клублар скаутлари эътиборини ўзиган банд этган.

 Ўзгача бўлиши мумкин эмас, ахир «Аталанта» «А» серияси рўйхатини бошқариб бормоқда. Ички чемпионатда жамоа 11та ўйинли ғалабалар сериясини қайд этди, «Реал»га қарши тенгма-тенг тўп сурди, 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга жуда яқин келди, «Арсенал»дан очко тортиб олди. Энг муҳими, баҳорда «Байер» дарвозасига 3та жавобсиз гол уриб, 61 йил ичида илк марта ЕЛ ғолибига айланди. Ана шу тарихий зафар ва юксак спорт формаси жамоанинг нигериялик ўйинчиси Луқмонга Африканинг энг яхши футболчиси унвонини тақдим этди.

Харидорлар фақат абжир вингер учун келишмайди. «Аталанта»да иқтидорли марказий ҳимоячи Скальвини бор. Афсуски, Жоржо бир нечта турли жароҳатларни бошдан кечирди, лекин ўзи энди 21га чиқди. Шунингдек, таянч ярим ҳимоячиси Эдерсон ҳам чакки эмас. Ҳозирда «МЮ» унга жиддий қизиқиш билдирмоқда, янги жамоани шакллантиришга интилаётган Аморим айнан шундай услубдаги футболчи кераклигини белгилаб қўйган. Бироқ Бразилия терма жамоаси либосида атиги икки марта майдонга тушган йигитча Англиянинг номдор клубини қутқара оладими? Шундай бўлишига ишониш қийин.

«Аталанта»нинг ўзига хос жиҳати мураббий жамоаси эканлигида. Бергамога тез-тез бориб турадиган Умберто Эконинг эътирофи қуйидагича: «Фақат майда кишиларгина мутлақо нормал шахслардек кўринадилар».

2016 йилдан бери битта жамоада фаолият юритаётган Гасперини нормадан ташқари эканлиги ва мураббийлик малакаси кўламини исботлади. Бироқ Жан Пьеро - кўҳна мактаб мутахассиси, қатъий қоидаларни қўллайдиган қаттиққўл мураббий. У Луқмон, Эдерсон ёки бельгиялик плеймейкер де Кетеларе ва италиялик ҳужумчи Ретегига ўхшаган шогирдлари бор куч-қувватлари ва маҳоратларини намойиш этмагунларича тиниб-тинчимайди.

Агар Спаллеттининг терма жамоасидаги аргентиналик футболчини Ла-Манш бўғози орқали Лондонга олиб келишса, ҳозир барчанинг эътиборида турган Ретеги «Арсенал»да омадсизликка учраши мумкин. Скаутларнинг «Аталанта» ўйинчиларини ёллашга бўлган иштиёқи ўз-ўзидан тушунарли. Трансфер қийматини ўйин сифатига таққослаганда, ажойиб футболчилар. Бироқ де Кетеларе бразилиялик Кака даврида таркибдан жой олмаган бўлсада, «Милан»да талаб даражасида ўйнай олмади. Гасперини грандлар учун ўйинчи тайёрламайди, лекин уларга ўзига хос йўл-йўриқларини сингдиради.

Гасперинидан навқирон ўйинчиларни тортиб олиш лозим

Футбол савдосидаги тажрибали мутахассислар «Аталанта»ни синчиклаб ўрганиб чиқишган. Ёш иқтидорларни Гасперини «вируси»га чалинмасларидан аввал харид қилишлари керак. Жамоадаги интеграция шу қадар кучлики, ўйинчиларга мустақил равишда ўзга жамоада ва ўзга мураббий раҳбарлигида юксак савияни намойиш этиш жуда қийин. Ҳатто ўта тезкор харид ҳам кафолат бўла олмайди. «Аталанта»дан клуб учун рекорд баҳода 73,9 млн. еврога сотиб олинган даниялик ёш иқтидор «МЮ»ни қониқтира олмаяпти.

Лекин «Ювентус» айни керакли паллада Кулушевскини Бергамодан ўз томонига оғдириб олганди, ҳозир швециялик футболчи «Тоттенхэм» сафида жавлон урмоқда. «Шпорлар» Ромерони ҳам ўз вақтида харид қилишди. Қўшимчасига, Кристианнинг Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлишда тўплаган тажрибаси ҳам қўл келмоқда. Бастони эса «Интер»га сал барвақтроқ йўл олди. Миланликлар ҳам футболчиларни Инзаги услубига мослаш ниятидалар, АПЛ ёки Ла Лига клублари учун универсал жангчилар тайёрлаш ҳақида ўйламайдилар. Италияликларнинг мағрурликлари барчага маълум.

«А» сериясидаги йигитлар бошқа футбол иқлимида ҳар доим ҳам ўз салоҳиятларини намойиш этавермайдилар. Ёшлар жамоасида тўп сурган ва ўзидан бир неча ёшга катта бўлган Кулушевски билан дўстлашиб олган Амад Диалло Бергамони барвақт тарк этди. Энди янгиланган «МЮ»да очилишга интилаётган вингер Манчестер дербисида Гвардиола жамоасини енгишда ўзини кўрсатди. «Аталанта» йигитлари муваффақиятга эришишлари мумкин, лекин ҳозирча хайрлашувчилар рўйхатида Гасперини қонунларини ортда қолдира оладиган бирорта футболчи йўқ. Ҳатто ўтган йил ёзида 54,7 млн. евро («Аталанта»даги иккинчи қимматбаҳо сотув) «Ювентус»га ўтган тажрибали Копмейнерс ҳам бир тизимдан иккинчисига идеал тарзда ўта олмади. Мотта нидерландиялик ўйинчини ҳужумчилар ортидаги позицияга туширмоқда. Тейнни Консейсау ва Йилдиздек иқтидорли вингерлар қўллаб-қувватлашмоқда. Лекин Гасперини схемаларидан зериккан 26 ёшли футболчи ўз эркинлигини намойиш эта олмаяпти.

Грандлар Бергамодан ўйинчи олганлари учун афсусланадилар

Германиялик Гозенс «Интер»да ўз ўрнини топа олмади, Кессье «Милан»да рисоладагидек тўп сурди, лекин «Барселона»да янги даражага кўтарила олмади. Ҳозир 28 ёшли ивуарлик хавбек Саудия Арабистонида ўйнамоқда. «МЮ» Хойлунд ўрнига номзод изламоқда. Демак, даниялик футболчи унга ишонадиган ва савиясини кўтара оладиган янги жамоани топишига тўғри келади. «Аталанта»нинг собиқ ўйинчилари - Манчини ва Кристанте «Рома»да ўз савияларини ошира олмай, «А» сериясида 10-поғонада боришмоқда.

«Аталанта»нинг кўпчилик ўйинчиларини грандлар четлаб ўтишди. Чунки тажрибали клуб аналитиклари шундай маслаҳат беришганди. Италиялик футболчилар хорижда ўйнашни хуш кўрмайдилар. Скуадра тарихидаги асосий ўйинчилар «А» серияси клубларида тўп суришган. Гасперини жамоасига келадиган хорижлик футболчиларнинг кўпчилиги ўз жамоаларига кераксиз бўлиб қолишган. Лекин «Аталанта»нинг дабдабали селекциясини алоҳида таъкидлаш жоиз. Клуб «А» сериясидаги ўртамиёни ва аутсайдер жамоалардан ноёб иқтидорларни ўзига оғдириб олади. Катта маблағ сарфлаш жараёнида эса, баъзан англашилмовчиликлар ҳам бўлиб туради. Жамоа тарихидаги энг қиммат футболчи бўлган Ал-Билол Туре ўз ўрнини топа олмай, «Штутгарт»га «сургун» қилинганди. Ҳужумчи ҳозирга қадар Бундеслига доирасида атиги 3та голга сабабчи бўлди.

Бергамоликлар учун Скамакка омадли харид бўлганди. Бироқ афсуски, яқинда у жароҳат олди. Эдерсон, де Кетеларе ва Ретегилар ҳам талаб даражасида тўп суришмоқда. Миранчук чемпионлик пойгасида «Милан»даги етакчилик мақомидан воз кечиб, АҚШга равона бўлди.

«Аталанта» ажойиб, лекин ўзига хос мухтор жамоа. Грандлар Гасперини учун муҳим ўйинчиларни харид қилиш орқали уни заифлаштиришга уринадилар. Уларга ён бермаслик табиати клубни сақлаб қолмоқда. Бергамода фақат мураббийни алмаштириб бўлмайди.

 Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 24.01.2025. Ўқилди: 2870 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик