Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 10.12.2025 01:00
      • Монако
      • 1:0
      • Галатасарой
      • 10.12.2025 01:00
      • Аталанта
      • 2:1
      • Челси
      • 10.12.2025 01:00
      • Барселона
      • 2:1
      • Айнтрахт Ф
      • 10.12.2025 01:00
      • Интер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 10.12.2025 01:00
      • ПСВ
      • 2:3
      • Атлетико
      • 10.12.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Славия
      • 10.12.2025 01:00
      • Юнион
      • 2:3
      • Марсель
      • 10.12.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:4
      • Аякс
      • 10.12.2025 22:45
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Копенгаген
      • 11.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:0
      • ПСЖ
      • 11.12.2025 01:00
      • Байер
      • 2:2
      • Ньюкасл
      • 11.12.2025 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 11.12.2025 01:00
      • Брюгге
      • 0:3
      • Арсенал
      • 11.12.2025 01:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Пафос
      • 11.12.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 11.12.2025 01:00
      • Бенфика
      • 2:0
      • Наполи
  • Элит ОЧЛ
      • 10.12.2025 15:00
      • Сеул
      • 1:1
      • Мельбурн Сити
      • 10.12.2025 15:00
      • Санфречче Хиросима
      • 1:0
      • Шангхай Шенхуа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 16 40
2 Реал Мадрид 16 36
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 16 31
5 Эспаньол 15 27
6 Бетис 15 24
7 Атлетик Бильбао 16 23
8 Хетафе 15 20
9 Эльче 15 19
10 Сельта 15 19
11 Алавес 15 18
12 Райо Вальекано 15 17
13 Севилья 15 17
14 Реал Сосьедад 15 16
15 Осасуна 15 15
16 Валенсия 15 15
17 Мальорка 15 14
18 Жирона 15 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўтган мавсумда «Бухоро»да ўйнаган беларуслик футболчи Ўзбекистон ва Ҳусанов ҳақида сўзлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Cобиқ футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2024 йилги мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи Ярослав Макушинский Ўзбекистон Пролигасида ўйнайдиган «Бухоро» клуби таркибида ҳаракат қилди. Жамоа иккинчи ўринни эгаллаб, олий лигага кўтарилди, аммо Макушинский янги мавсумда бу ерда ўйнамайди. У Беларусга қайтиб, «Витебск» билан шартнома имзолади. Легионер сифатидаги фаолияти, Абдуқодир Ҳусанов билан танишуви ва келажаги ҳақида Ярослав беларуслик журналист билан суҳбатда гапириб берди.  

«Ўзбекистонда об-ҳаво ва озиқ-овқат ҳайратга солди»  

— «Бухоро» клубини қандай вазиятда тарк этдингиз?  
— Ҳаммаси жуда осон бўлди. Мавсум бошланишидан олдин бир йиллик шартнома тузилган эди. Унинг муддати тугади. Чет элда фаолиятимни давом эттириш учун бошқа вариантлар йўқ эди. Мавсум тугагач, ҳаммаси биздаги каби бўлди — йиғилиш ўтказилди, футболчиларга миннатдорчилик билдирилди. 2025 йилда катта мақсадлар қўйилаётгани айтилди. Бироқ клуб менга янги шартнома таклиф қилмади. Шу сабабли Беларусга қайтдим.  

— Легионер сифатидаги тажрибангизни қандай баҳолайсиз?  
— Жамоа мавсум учун қўйилган мақсадга эришди ва Ўзбекистон Суперлигасига чиқди. Мен эса илк бор Беларусдан ташқарида ўйнадим, янги тажрибага эга бўлдим. Шунинг учун бу йилни ижобий баҳолайман. Албатта, кўпроқ ўйнашни ва жамоага кўпроқ ёрдам беришни хоҳлардим. Лекин тақдирга тан бериш керак — тахминан ўнта ўйинда майдонга тушдим.  

— Transfermarkt маълумотларига кўра, 13 та ўйинда қатнашгансиз. Ўзингизни кўпроқ ишончга лойиқ деб ҳисоблаганмидингиз? Мураббийларга нисбатан ҳеч қандай гина бўлмадими?
— Ҳа, тўғри: яна бир нечта ўйинни Ўзбекистон Кубогида ўтказдим. Лекин менда мураббийларга нисбатан ҳеч қандай гина йўқ. Баъзан айрим вазиятларда жамоага ёрдам бера олишимни ҳис қилган пайтларим бўлган. Бироқ асосан нега бошқаларга кўпроқ ишонишганини тушунардим. Менинг позициямда Виталий Денисов ўйнаган — у Ўзбекистон футболида афсона. Россияда ўн йилга яқин ўйнаган, жумладан, Москва «Локомотиви»да ҳам. У шундай рақиб эдики, уни таништириш шарт эмас. Шубҳасиз, баъзи жиҳатлар бўйича у мендан кучлироқ эди. Жуда катта фарқ йўқ, лекин барибир устунлик бор эди. Шунинг учун менга нисбатан қандайдир нотўғри муносабат бўлди, деб айта олмайман. У пайтда ким кучли бўлса, ўша ўйнади.  

— Денисов чап қанот ҳимоячиси, «Энергетик»-БГУда эса сизни латерал сифатида эслаймиз...
— Ҳа, «Бухоро»да мен классик чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилдим. «Энергетик»-БГУ 3-5-2 схема бўйича ўйнаган, «Бухоро» эса классик 4-4-2 ёки 4-2-3-1 схемасида. Менга, албатта, рақиб дарвозасига яқинроқ ўйнаш ёқади. Чунки қанотда сен ўзингга хўжайин бўласан — ҳам ҳимояда ўйнайсан, ҳам ҳужумга қўшиласан. Шунинг учун менда гол уриш ёки голли узатма бериш учун жуда кам имкониятлар бўлди.  

— Бу вазият сизни ранжитдими?  
— Ҳаммаси қандай бўлса, шундай. Албатта, статистикамда гол ва ассистлар бўлишини истардим. Лекин шундай бўлиб қолдики, кўп имкониятлар йўқ эди. Шукрки, соғлиғим яхши бўлди. Ҳеч қандай жароҳат ёки касалликка учрамадим.  

— Ўзбекистонда сизни ҳайратга солган энг катта фарқлар нима бўлди?  
— Биринчи навбатда — иқлим. Бизникидек эмас. Жуда иссиқ. Аввалига шок ҳолатида қолганман. Иккинчиси эса озиқ-овқат. Ўзбекистонда таомлар жуда ёғли. Бундай таомлар спортчиларга берилса-да, улар тайёргарликка ҳеч қандай таъсир қилмас эди. Фақат саноқли футболчилар парҳезга риоя қиларди, кўпчилиги эса йўқ. Футболга келсак, Ўзбекистон биринчи лигаси жуда яхши ташкил этилган мусобақа. Беларуснинг иккинчи дивизионига нисбатан стадионларда мухлислар кўпроқ ва фаолроқ қўллаб-қувватлашади.  

— Беларусь ва Ўзбекистон футболи даражасини таққосласак, кимнинг фойдасига?  

— Ўзбекистоннинг иккинчи дивизионида саккизта жамоа бор эди. «Бухоро» иккинчи ўринни эгаллади. Лекин жадвалга қарасангиз, рақобат жуда кучли бўлганини кўрасиз. Барча жамоалар бир-бирига яқин кучда эди. Ўйлайманки, «Бухоро» Беларусь олий лигасининг топ-4 жамоалари даражасига етмас эди, аммо 5-10-ўринлар учун кураша оларди.  

— Жамоада кимлар билан дўстлашдингиз? Легионерлар кўп эдимилар?  

— Жами олти нафар легионер бор эди. Лекин менда ҳеч қандай мослашиш муаммоси бўлмади. Жамоа жуда дўстона эди. Ҳатто ҳозир ҳам кўплари билан алоқамни сақлаб қолганман. Гуруҳимиздан чиқариб юборишди, лекин футболчилар чатидан мен ҳали ҳам чиқмаганман.

«Ҳусановнинг ноёблиги дарҳол кўринди»  

— Ҳозирда ўзбек футболидаги энг кўп муҳокама қилинаётган футболчилардан бири — сиз билан бирга «Энергетик»-БГУда ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов...  

— Биз икки ярим йил бир жамоада ўйнадик. Лекин унинг бу даражага етиши мен учун ажабланарли эмас. Унда марказий ҳимоячи учун ажойиб тезлик бор эди. Ҳаммаси тезкорликда эди. У жуда кучли ҳаракат қиларди.  

— Абдуқодир қандай инсон?  
— У жамоага келганида бир йил ўйнай олмади. Фақат машғулотлар ўтказарди. Аммо ҳар куни машғулотда 100% куч билан ишларди.  

— Ҳозир у билан алоқадасизми?  
— Инстаграмда бир-икки марта ёзишганмиз. У «Манчестер Сити»га ўтганида хабар йўлладим, лекин ҳали жавоб бермади (кулади).

Киритилди: 10:12, 07.02.2025. Ўқилди: 1918 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
8 Эльче Рафа Мир 6
9 Бетис Кучо Эрнандес 6
10 Барселона Ламин Ямаль 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.