Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2685]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2395]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2338]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1932]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1743]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1721]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1666]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1644]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1329]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1267]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Freestyle Chess. Абдусатторов Фиружани мағлуб этди, Синдаров - Каруана баҳсида тай-брек ўйналади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида ҳал қилувчи паллага кирди.

Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 5-ўрни учун курашиш имкониятига эга бўлиш мақсадида франциялик Алиризо Фирузжага қарши бугун қора доналарда ўйнади. Партия ўрталаридан бошлаб устунлик рақиб томонига ўта бошлади. Аммо ўйин сўнгида Фирузжа цейтнотга тушгани учун бўлса керак, хатоларга йўл қўя бошлади. Нодирбек эса бундан усталик фойдаланиб, ғалабани илиб кетди. Эслатиб ўтамиз, ушбу шахматчилар ўртасидаги кечаги ўйин дуранг билан якунланган эди.

Абдусатторов бешинчи ўрин учун Хикару Накамура ва Гукеш Доммаражу ўртасидаги ўйин ғолибига қарши дона суради. Ушбу шахматчилар ўртасидаги икки ўйиндан кейин ҳисоб ҳозирча тенг. Улар тай-брекда ғолиб номини аниқлашади.

Жавоҳир Синдаров эса бугун Фабиано Каруанага қарши ярим финалнинг иккинчи баҳсини ўтказди. 15-юришда АҚШлик спортчи қўпол хатога йўл қўйди. Жавоҳир вазиятда рақибга тактик зарба бериб, камида битта пиёдани уриб олган ҳолда, рақибнинг мудофаа чизиғини парчалаб, позицион устунликни қўлга киритиши мумкин эди. Мммо ватандошимиз буни кўра олмади.

Кейинги юришларда Фабиано цейтнот ҳолатида бўлишига аниқ юришларни амалга оширган бўлса, Синдаров бир нечта ноаниқ юришлар туфайли Каруана катта устунликни қўлга киритди. Аммо у баҳс сўнгида ғалабага олиб борувчи йўлни топа олмади. Якунда томонлар бир юришни 3 мартадан такрорлашди ва дуранг қайд этилди.

Синдаров ва Каруана ўртасидаги кечаги баҳсда ҳам дуранг қайд этилган эди. Бугун улар тай-брек орқали финалчи номига аниқлик киритишади.

Дарвоқе, ярим финалнинг иккинчи ўйинида Винсент Кеймер бугун Магнус Карлсен билан дуранг ўйнади ва кечаги ғалаба эвазига финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси — 750.000 долларга тенг. Ғолиб шахматчига 200.000 доллар берилади. Финалчи 140.000 долларга эга бўлса, 3-ўрин эгасига 100.000 берилади. 5-ўринни қўлга киритган шахматчи эса 50.000 доллар билан уйга қайтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:16, 12.02.2025. Ўқилди: 2689 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик