Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон»нинг эртанги рақиблари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, эртага, 13 февраль санасида «Андижон» яна иккита ўйинда майдонга тушади.

Дастлаб Чехиянинг «Злин» ва сўнгра Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Бу сафар ҳам бўлажак рақибларимиз ҳақида сизларга маълумотларни тақдим этамиз.

Чехиянинг «Злин» клуби яна бир яхши савиядаги спарринг-рақибларимиздан биридир. 1919 йилда асос солинган мазкур жамоа айни пайтда Чехия халқ лигаси (бизнинг про лигамиз каби)да иштирок этмоқда. 16 та клуб қатнашаётган мусобақада ҳозирча 16 та жамоа орасида 16 ўйиндан сўнг 12 ғалаба, 4 дуранг ва мағлубиятсиз одимлаб (тўплар нисбати 24\5), 40 очко билан мутлақ пешқадам бўлиб турибди.

Жамоа ўтган йили кучлилар орасини тарк этганига қарамай, бу йил катта иштиёқ билан курашмоқда ва ўз жойига қайтишни мақсад қилган.

«Злин» клуби худди «Андижон» сингари шаҳар номи билан аталади. Злин шаҳридаги «Летна» стадиони клубнинг уй аренаси ҳисобланади ва ўз бағрига 5898 мухлисни сиғдиради.

Клубга 49 ёшли маҳаллий мутахассис Бронислав Червенка бош мураббийлик қилмоқда. Ҳозиргача «Злин» ушбу мураббий қўли остида 19 та ўйинда қатнашиб, 15 ғалаба ва 4 дуранг қайд этиб, ҳали мағлубиятга учрагани йўқ.

Жамоани олдинда Чехия Кубоги 1\8 финалида мамлакат етакчиларидан бири “Виктория Плзен”га қарши ўйин кутиб турибди. Чемпионатнинг 17-турини эса 3 март санасида ўтказади. Шунингдек, 2016\17 йилги мавсумда «Злин» Чехия Кубогини ютган.

«Злин» таркибидаги энг қиммат футболчи 22 ёшли ярим ҳимоячи Давид Ткач ҳисобланади. «Трансфермаркт»да унинг нархи 350 минг евро сифатида баҳоланган. Таркибда Камерун, Словения, Грузия, Сербия, Сенегал ва Нигериядан келган легионерлар тўп суришмоқда.

Бунгача «Злин» Анталия йиғини доирасида Украинанинг «Оболон» клубига 0:1 ҳисобида ютқазди ва иккинчи баҳсда Швейцариянинг «Дитикон» жамоасини 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Дарвоқе, жамоамиз аъзоси Мирзад Механович ўз вақтида «Злин» таркибида тўп сурган.

Жамоанинг иккинчи рақиби ҳисобланган «Шахтёр» ҳаминқадар ўзбек мухлисларига яхши таниш. Клуб ўтган йили элитада охирги ўринни банд этиб, биринчи дивизионга тушиб кетди.

Қарағанданинг «Шахтёр» клубига 1957 йилнинг 30 ноябрь санасида асос солинган. Жамоа ҳозирда янги мавсум учун Анталияда йиғин ўтказмоқда ва бу 4-24 февраль кунларини ўз ичига олади.

«Шахтёр» клуби уй ўйинларини Қарағандадаги «Шахтёр» марказий стадионида ўтказиб келади ва ўз бағрига 19500 мухлисни сиғдира олади.

Клубда 4 та соврин бор. 2011 ва 2012 йиллари Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритган. 2013 йили эса Қозоғистон Кубогини ютган ҳамда яна 2013 йили мамлакат Суперкубоги соҳибига айланган. Қолаверса, жамоанинг муваффақиятларида «Андижон»нинг собиқ устози Виктор Кумиковнинг ҳиссаси бўлиб, унинг бошчилигида «Шахтёр» ўз тарихидаги энг яхши муваффақиятли даврни ўтказган.

«Шахтёр» таркибида энг қиммат футболчи дарвозабон Игор Шаских ҳисобланади. 35 ёшли посбон «Трансфермакрт»да 450 минг еврога баҳоланган.

«Шахтёр» клубини чехиялик таниқли мутахассислардан бири, собиқ футболчи Иржи Ярошик бошқармоқда. Аммо расмий хужжатларда Андрей Финоноченко бош мураббий сифатида кўрсатилган. Сабаби, Қозоғистон биринчи дивизионида хорижлик мутахассиснинг бош мураббий бўлиб ишлаши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» 13 февраль куни дастлаб «Злин»га қарши майдонга тушади ва ушбу учрашув «СБ» аренасида Тошкент вақти билан 13:30 да бошланади (Анталия вақтига 11:30). Иккинчи ўйинда эса «Бургутлар» «Титаник» майдонида «Шахтёр» билан баҳс олиб боради ва бу ўйин Тошкент вақти билан 19:00 га белгиланган (Анталия вақтига 17:00).

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 23:23, 12.02.2025. Ўқилди: 1267 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик