Неймар: «Барселона»даги рақамим? Мени либосимдаги рақам қанақа бўлиши ҳеч қачон безовта қилмаган»
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар янги жамоаси билан беш йиллик шартномаси, либоси ва жамоадошлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Менга жуда кўплаб таклифлар бўлганди. Аммо мен ўз юрагимга қулоқ тутдим. Пул бу ўта нормал ҳолат, аммо мен учун энг муҳими — бахтли бўлиш эди. Шу боисдан ҳам мен айнан «Барселона»ни танладим».
«Рақамим? Мен ҳеч қачон либосим орқасидаги рақамим қанақа бўлишидан безовта бўлмаганман. Мен бирор бир рақамни алоҳида танлов билан афзал кўрмаганман».
«Ўйлашимча, Европа футболига мослашиб кетиш осон бўлмаслиги мумкин. Мен бу ерга тезроқ мослашишим зарур».
«Бу трансферининг бирмунча қисмида Даниэл Алвешнинг ҳиссаси бор. Сабаби у мени чорлаётганида «Барселона» ҳақида жуда кўп саволларга ойдинлик киритарди».
«Месси бир қанча муддатдан буён дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб келмоқда. У билан бирга шерик бўлиб майдонда тўп суришни интизорлик билан кутаяпман», дея гапириб ўтди Неймар.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 03:29, 04.06.2013. Ўқилди: 4064 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар