Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания футбол федерациясининг собиқ раҳбари футболчи қизни ўпгани учун жазоланди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Испания суди мамлакат Футбол федерациясининг (RFEF) собиқ раҳбари Луис Рубиалесга футболчи Женнифер Эрмосони унинг розилигисиз ўпганлиги учун 10,8 минг евро миқдорида жарима белгилади. Бу ҳақда Марказий жиноий суднинг қарорига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Суд қарорига кўра, Рубиалес “ўпиш орқали жинсий зўравонлик” учун бир ярим йил давомида кунига 20 евродан жарима тўлайди. Шунингдек, у бир йил давомида футболчидан 200 метр узоқликда юриши керак. Рубиалес ушбу ҳукм устидан судга шикоят қилиши мумкин.

The Guardian нашрининг қайд этишича, Рубиалес қамоқ жазосидан қутулиб қолган. Суд мажлисида у ўз ҳаракатлари Эрмосонинг розилиги билан амалга ошганини таъкидлаб, қуйидагича баёнот берди:

"Мен мутлақо ишонч билан айта оламанки, у менга рухсат берган эди. Энди эса хато қилганим аён бўлди. Бу ўз-ўзидан содир бўлди. Мен ўзимни жамоа аъзосидек тутдим. Мен совуққонроқ бўлишим ва вазиятга расмийроқ ёндашишим керак эди".

Нашрнинг ёзишича, суд шунингдек, айблов эълон қилинган собиқ аёллар терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Вилда, Испания Футбол федерациясининг спорт директори Алберт Луке ва федерациянинг маркетинг бўлими раҳбари Рубен Риверани оқлаган. Аввалроқ тергов улар Женнифер Эрмосога босим ўтказиб, ўпиш “ўзаро келишув” асосида бўлганини тан олишга мажбурламоқчи бўлган деб ҳисоблаганди.

Рубиалес эса футболчига босим ўтказмаганини ва уни ўпишга розилик берганини оммавий равишда эълон қилишга мажбурламаганини таъкидлади. У фақатгина воқеа бўйича биргаликда баёнот беришга кўндирганини айтди. Эрмосо буни рад этган, аммо футбол федерацияси унинг номидан рухсатсиз шундай баёнот эълон қилган.

Маълумот учун, 2023 йилги жаҳон чемпионати финалида испаниялик футболчи қизлар инглизларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Шу пайтда Рубиалес миллий жамоанинг ғалабасидан хурсанд бўлиб, Эрмосони қучоқлаб, ўпиб олганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:51, 21.02.2025. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик