Франция Лига 1 мусобақасининг 2024/2025 йилги мавсуми 23-туридан ўрин олган «Лион» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Учрашув «Групама» стадионида бўлиб ўтди ва унда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувда ҳисоб 53-дақиқада «ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий томонидан очилди. 59-дақиқада Усман Дембеле Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан сўнг жамоаси устунлигини оширди. 83-дақиқада Райан Шерки «Лион»нинг илк голини урди, аммо икки дақиқадан сўнг Ҳакимий ўзининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 90+2-дақиқада Корентин Толиссо иккинчи голни урса-да, бу жамоасига очко олишга етарли бўлмади.
Шу натижадан сўнг, «Лион» 23-турдан кейин 36 очко билан Лига 1 турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «ПСЖ» эса 59 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди.