Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

«Барселона» раҳбари Флорентино Пересга кескин жавоб қайтарди [0]

«Барселона» мавсумни 100 очко билан якунламайди: Жамоа чемпионликдан кейинги илк ўйинда «Алавес»га мағлуб бўлди (видеошарҳ) [0]

АПЛ. «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, «Арсенал» билан фарқни икки очкога қисқартирди [0]

«Интер» «Лацио»ни мағлуб этиб, Италия кубоги соҳиби бўлди (видеошарҳ) [0]

Лига 1. «ПСЖ» асосий рақибини мағлуб этиб, Франция чемпионлигини қўлга киритди (видеошарҳ) [0]

«Ювентус» 2026/2027 мавсуми учун янги уй либосини тақдим қилди (фото) [0]

Флорентино Перес «Реал» муаммоларининг асл илдизи нимада эканини маълум қилди [0]

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон - Австралия - 2:0 (видеошарҳ) [0]

Ўзбекистон кубоги. «Пахтакор» - «Яйпан» - 4:1 (видеошарҳ) [0]

Ўзбекистон кубоги. «Каттақўрғон» - «Сурхон» - 3:2 (видеошарҳ) [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси наманганлик футбол ишқибозларига мурожаат билан чиқди.

"Бугун — 9 март куни "Навбаҳор" Суперлиганинг илк тури доирасида "Динамо" клубини қабул қилади. Бироқ учрашувни ўтказиш масаласида клуб қатор камчиликларга йўл қўйган. 

Клуб мутасаддилари қаторасига иккинчи мавсум U21 жамоаси тўп тепадиган майдон бўйича Лига талабини пайсалга солиб келди. Оқибатда Лига "Навбаҳор" U21 — "Динамо" U21 ўйинида мезбонларга техник мағлубият эълон қилишга мажбур бўлди. Лиганинг стадионлар учун жавобгар мутахассислари Наманганга ташриф буюрганида, клуб расмийлари ўз вазифасига беписандлик билан қаради ҳамда улар учун керакли маълумотларни чала ҳолда тақдим этди. Ҳаттоки майдон периметри бўйлаб жойлаштирилган электрон реклама шитларини ёқишнинг иложи бўлмади. 

Шунингдек, фақатгина "Навбаҳор" регламентнинг 10.18-банди бўйича талабни бажармади. Шундан келиб чиқиб, бугун "Навбаҳор" клуби 2002 йил ва ундан катта ёшли футболчилар хизматидан фойдалана олмаслиги керак. Аммо афсуски, клуб ёш футболчиларини ҳозирга қадар Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмаган ва бу билан "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 12.10-банди талабларини бузган. Лига учун эса футболчилар саломатлиги биринчи ўринда туради. 

Лига раҳбарияти ўтган йил якунида вилоят раҳбарияти билан учрашувда юқоридаги мавжуд муаммоларни очиқлаган эди. Учрашув давомида томонлар вилоят футбол академияси ҳамда футбол мактабига ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишган. Қайд этиш керак, болалар футболига берилаётган эътибор масаласида Наманган республиканинг энг олди вилоятларидан ҳисобланади. Пойдевор ва умуман инфратузилма масаласи вилоят ҳокимлиги назоратида бўлиб турибди. 

Бироқ "Навбаҳор" футбол клуби ҳақида гап кетганда, клубда айрим ишлар жойида эмаслигини қайд этамиз. Унда меҳнат қилаётган икки-уч ходимни айтмаса, қолган персонал нима билан машғул экани борасида Лигада қатор саволлар мавжуд. Ваҳоланки, вилоятда ўз ишига профессионал тарзда ёндашиши мумкин бўлган кадрлар талайгина. Регламент ҳақида тасаввурга эга бўлмаган, ўз ишини тўғри йўлга қўя олмайдиган кадрлар эса Лига ва "Навбаҳор" мухлислари ўртасида қатор тушунмовчиликлар келтириб чиқаради. Лиганинг регламент асосида қўядиган талаби клуб томонидан вилоят ҳокими ва жамоа мухлисларига буткул бошқа кўринишда тадбиқ этилиши оқибатида нафақат ҳолат ўнгланмайди, балки асоссиз зиддиятлар юзага келади. 

Мавсумнинг очилиш учрашуви эканлигидан келиб чиқиб, Лига ижобий тиббий хулосаси мавжуд бўлмаган футболчиларнинг фақатгина 1-тур доирасида майдонга тушишини таъминлашга тайёр. Бироқ 2-турга қадар барча масала ҳал этилмаса, Лига клубга нисбатан регламентда кўрсатилгани бўйича санкция қўллаши юзасидан расман огоҳлантирамиз. 

Изоҳ. Лига юқоридаги масалалар юзасидан клуб раҳбариятини бир неча ойлардан буён огоҳлантириб келади. Бунинг фойдаси бўлмагач, футбол ишқибозларининг ҳурмати юзасидан Лига тўғридан-тўғри уларга мурожаат қилишга қарор қилди. Футбол айнан улар учун ўйналади ва улар бир қатор шахсларнинг масъулиятсизлигидан азият чекиши Лигага ҳам оғир ботади", — дейилади ЎзПФЛ мурожаатида.

Киритилди: 16:18, 09.03.2025. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик