“Ал-Қодисия” дарвозабони Кун Кастельс “Реал”даги ҳамкасби Тибо Куртуанинг Бельгия терма жамоасига қайтиш қарорини танқид қилди.
"Биринчидан, Куртуанинг ўзи қайтишга қарор қилгани менга ғалати туюлди. Федерациямиз буни қабул қилиб, фикрини ўзгартиргани ҳам ғалати. Мен барча футболчилар тенг эканлигига, ҳеч ким жамоадан юқори бўлолмаслигига ишонаман. Бироқ федерация шунчаки унинг учун қизил гилам ёйиб чиқди.
Яқинда мен унинг Тедескони ишдан бўшатиш ҳақида гапирганини эшитдим. Мен учун бу Домениконинг ҳақ эканлигини исботлайди. Куртуа ўзини айбдор ҳис қилмаслиги аниқ. Менимча, бу жамоавий спорт турларида зарур деб ҳисоблаган стандартлар ва қадриятларга жавоб бермайди. Ва мен бундай хатти-ҳаракатни маъқуллайдиган федерациянинг аъзоси бўла олмайман.
Бугундан бошлаб терма жамоада ўйнай олмайман. Шунчаки, қалбим хотиржам, виждоним билан терма жамоага бора олмайман. Кўпгина футболчилар ҳам содир бўлган воқеага қўшилмайди. Қизиқ, нима дейишади. Мен шунчаки Тедеско ва Куртуа билан боғлиқ вазият ҳақида гапирмаяпман. Мени хафа қилган бошқа нарсалар ҳам бор", деди Кастельс.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).