Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Гол ура олмаганимиз учун мухлислардан узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлиганинг 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлар билан ўртоқлашди.

"Аввало, барча мухлисларни мавсумнинг бошлангани билан табрикламоқчи эдим. Очилиш маросими бўлди, шундай экан, томошабинларга ёқиши учун яхши ўйнашга ҳаракат қилдик.  

Қандай натижага эришдик – билмайман, аммо ўйин қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Ҳар ким буни ўзича баҳолайди, томошабинлар юқоридан қараганда, бошқача кўриниши мумкин. Қилинмаслиги керак бўлган хатолар бор эди. Жуда яхши ўйнадик, деб айтиш қийин. Ютиш ҳам мумкин эди, ютқазиш ҳам мумкин эди, шунинг учун ўйин тенг кечди, деса ҳам бўлади.

Гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида муаммолар юзага келди. Томошабинлар гол кўриш учун стадионга келишади, аммо бугун гол бўлмади, шунинг учун узр сўрайман. Лекин мухлисларни табриклаш керак, уларни хафа қилмоқчи эмасдик. Нима ҳам дердим – футбол шундай спорт. Кейинги ўйинда гол урамиз, деб умид қиламиз.

Биринчи саволга жавоб берсам, албатта, бу биринчи расмий ўйин бўлгани учун ҳаяжон бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, сиз айтган маҳорат етишмаслиги ҳам эҳтимол. Яна бир масала – биз ҳали ритмга кириб улгурмадик, шунга боғлиқ бўлиши мумкин.

Марко Стоянович ҳақида айтсам, у яқинда жамоамизга келиб қўшилди. Илгари пенальтини Анвар зарба бериб, яхши уддаларди. Ўйиндан олдин мен Марко билан гаплашиб, пенальтини Анвар тепишини айтдим. У эса: ""Насаф" сафида фақат бир марта пенальтидан гол ура олмадим", – деди. Аммо мен у ҳолатни яхши эслайман, шунинг учун Анвар тепиши керак, деб қарор қилдим.

Афсуски, Анвар тўпга яқинлашганда, у бироз ҳаяжонланди. Чунки бир неча имкониятларга эга бўлган, лекин бугун унга омад кулиб боқмаган эди. Балки ўз уйида ўйнаётгани учун ўзига босим қилгандир.

Жамоам билан фахрланаман, биз меҳмонда шундай кучли жамоага қарши ўйнадик. Ҳатто дурангдан кўпроғиги муносиб эдик, ғалаба қозонишни истагандик.

Ҳозирча жамоадаги ўзгаришлар ҳақида гапиришга эрта. Анвар ҳеч қандай қийинчиликсиз ўйнай олади, шунинг учун ҳозирданоқ хулоса чиқариш нотўғри бўлади. Бешинчи турдан кейин аниқ бир фикр билдириш мумкин.  

Жамоамизда мақсад катта – биз ҳамма иштирокчи жамоалар каби юқори мақсадларни кўзлаймиз. Бу ҳақда гапириш қийин, аммо биз энг юқори ўринлар учун курашамиз.  

Самарқандда базамиз ва машғулот ўтказиш учун стадионлар етишмайди. Янги вилоят ҳокими бу масалага эътибор қаратишига умид қиламан. Агар бу муаммо ҳал этилса, Самарқанд жамоаси юқори ўринлар учун кураша олади. Кейин ҳал қилиниши керак бўлган масалалар кўп", — деди Абрамов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:15, 10.03.2025. Ўқилди: 1770 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик