Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Брайтон 34 50
7 Челси 34 48
8 Брентфорд 33 48
9 Борнмут 33 48
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Амир Ғалиноий: «Натижа Аллоҳнинг ихтиёрида»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалиноий ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон терма жамоасини қутлайман

"Ўзбекистоннинг кучли жамоа эканини биламиз. Уларга хуш келибсиз дейман. Илгариги учрашувда шундай вазият юзага келдики, бу жамоа тиббий ходимлари менга жуда илиқ муносабатда бўлишди, уларга миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон охирги 10 йилда ёшлар жамоаларига катта сармоя киритди ва яхши натижаларга эришди".

Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Ғалиноий Ўзбекистон терма жамоасининг таркибига тўхталар экан, шундай деди:

"Уларда жуда қимматли футболчилар бор, уч нафари Эрон чемпионатида тўп суради. Биз оғир ўйин кутаётганимизни биламиз. Ўзбекистон 3-4-3 тактикасида ўйнайди ва натижага эришишни кўзлайди. Биз ҳам шу тактика устида ишладик ва эртанги ўйинда ғалаба қозонишга умид қиламиз.

Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари ҳақида

"Эртанги ўйиндан кейин яна икки муҳим финал бор. Миллий жамоада ҳар бир ўйин финалга тенг, чунки у тарихга муҳрланади. Шимолий Кореяга қарши ўйинда ҳам биринчи баҳсдагидай кучли мотивацияга эга бўламиз.

БААни мағлуб этганимиздан кейин мен барча футболчиларимга Ўзбекистон ҳақида ўйлашимиз кераклигини айтдим. Улар ҳам яхши мотивацияга эга ва яхши натижага эришишни хоҳлашади. Лекин натижа Аллоҳнинг ихтиёрида".

Жамоада ёшартириш жараёни ва Таремининг иштироки ҳақида

Эрон миллий терма жамоаси мураббийи ёшартириш сиёсати ҳақида шундай деди:

"Миллий ўйин ҳар доим нуфузли. Биз зарур бўлган ҳолда, маслаҳат асосида ёш футболчиларга имконият беряпмиз".

Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги қийинчиликлар ҳақида

Ғалиноийнинг сўзларига кўра, жамоа саралаш босқичида жиддий муаммоларга дуч келган:

"Бу натижалар икки йиллик меҳнат самарасидир. Федерациянинг собиқ раҳбарлари, футболчилар ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирамиз. Биз кўп муаммоларни, жумладан, ўз майдонимизда ўйнамайдиган вазиятни енгиб ўтдик. Бу натижалар футболчиларнинг жамоавий руҳини ва уларнинг ўз Ватанлари учун шараф билан курашишларини кўрсатиб турибди".

Сафардаги муаммолар ва Эрон футболи авлодлари ҳақида

"Бешта ўйинни кетма-кет сафарда ўтказган жамоа бор деб ўйламайман. Шу футболчилар сафарда ва Эронда БАА миллий жамоасини мағлуб эта олишди. Бу жамоа катта салоҳиятга эга ва умид қиламанки, янада яхши натижаларга эришамиз".

Жаҳон чемпионатига йўлланма олган тақдирда, кимнинг ўрни сезилади?

Амир Ғалиноий бу саволга жавоб берар экан, жуда эҳтиросли жавоб қайтарди:

"Онам, опам ва рафиқамнинг онаси тирик бўлишса ва бу қувончли дамларни кўришларини истардим. Ҳар кимнинг ота-онаси ҳали ҳаёт бўлса, уларнинг қадрига етишларини маслаҳат бераман. Улар жуда улуғ инсонлар".

Меҳди Таремийнинг Ўзбекистонга қарши ўйнаши эҳтимоли ҳақида эса қуйидагиларни таъкидлади:

"Футболчининг соғлиғи биз учун энг муҳим нарса. Таремий жароҳат олган, тиббий гуруҳ унинг ҳолатини кузатяпти. Бугун кечқурун аниқ бўлади: у ўйнай оладими-йўқми. БААга қарши ўйинда унга имконият беришимиз мумкин эди, лекин мен ва мураббийлар штаби уни майдонга туширмасликка қарор қилдик".

Маълумот ўрнида. Эрон - Ўзбекистон учрашуви 25 март куни, соат 21:00да "Озодий" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:02, 24.03.2025. Ўқилди: 2645 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик