Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Арда Гюлер ва Доминик Собослаи ўртасидаги можаро: майдондан ижтимоий тармоқларгача

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол мухлислари орасида Арда Гюлер ва Доминик Собослаи қарама-қаршилигида ким кучлироқ экани ҳақидаги баҳслар авжида. Аммо икки ёш юлдуз майдондаги рақобатни ижтимоий тармоқларга ҳам кўчирди. Аввалига Туркия ва Венгрия терма жамоаси етакчилари майдонда ким устунлигини исботлашга уринган бўлса, кейинчалик бу можарони ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокама қилинишига сабабчи бўлмоқда.

Рақобат қачон бошланди?

Бу қарама-қаршилик 2024 йил март ойидаги Венгрия ва Туркия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан бошланган. Ўша ўйиндаги ягона голни Собослаи пенальтидан киритди. Ўйин сўнгида эса у Гюлерга яқинлашиб, “Сен ўзи ким бўласан?” деган гапи билан ҳозир давом этаётган можарога замин яратди.

1 йил ўтиб, вазият ўзгарди

Бир йил ўтиб, Миллатлар лигаси доирасида Туркия ва Венгрия яна майдонда тўқнаш келди. Биринчи учрашув 3:1 ҳисобида Туркиянинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи баҳсда ҳам турклар венгерларни таслим этишни уддалади —  ҳисоб 3:0.

Гюлер бу имкониятни қўлдан бой бермади. У урган голидан кейин лабларига бармоғини қўйиб, Собослаи томонга ишора қилди – “Тинчланинг, жаноб Собослаи”. Камералар нигоҳи венгериялик юлдузнинг нигоҳларига қаратилди, аммо Собослаи мағлубиятни тан олиб, табассум билан жавоб қайтарди.

Можаро ижтимоий тармоқларда давом этди

Кейинчалик жанжал майдон ташқарисида ҳам давом эттирилди. Собослаи ижтимоий тармоқдаги Гюлернинг “жим бўл” ишораси акс этган сурат остига “1088” рақамини ёзиб қолдирди. Бу Гюлернинг “Реал” сафидаги умумий ўйин дақиқалари эди. Бунинг мазмунини шундай тушуниш мумкин: “Сен ким бўлибсан? Бутун мавсум зўрға 1000 дақиқа ўйнаган бўлсанг?”

Гюлер бу ҳолатни бееътибор қолдирмади ва жавоб пости йўллади: “Бу йигитнинг ҳаракатлари жуда кулгили. Унинг оғзини ёпиш учун олтита гол етарлими?”

Бу гап бежиз айтилмаган эди. “Олтита” – бу Туркиянинг Миллатлар лигасида Венгрияга қарши икки ўйинда урган голлари сони (6:1). Гюлер худди шундай деётгандек эди: “Сен менинг ўйнаган дақиқаларим ҳақида гапиряпсанми? Мен эса жамоанг нечта гол ўтказиб юборганини эслатиб қўяман”.

Бу оддий рақобатми ёки янги тренд?

Бу шунчаки футболчилар ўртасидаги оддий зиддиятми ёки янги футбол тренди? Кўпчилик бундай можаронинг футболга қўшимча завқ қўшишини айтмоқда. Сабаби майдондаги рақобат ижтимоий тармоқларга кўчганда, мухлисларнинг қизиқиши янада ортади.

Аммо бошқалар бу каби тортишувлар футболчиларнинг клубдаги ривожланишига халал бериши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ, баъзилар аксинча, бундай рақобат уларга мотивация бериши ва янада юқори савияда ўйнашга ёрдам беришини айтмоқда. Доминик Собослаи – “Ливерпуль”нинг асосий юлдузларидан бири, Гюлер эса “Реал Мадрид”да ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётган футболчи ҳисобланади. Ҳар иккиси ҳам келажакда футбол оламининг энг ёрқин юлдузларидан бирига айланиши мумкин. Шу боис мутахассислар футболчиларни ушбу жанжални тезроқ якунлашга чақирмоқда. Миллий терма жамоалар нуқтайи назаридан қаралса, бу масала миллий ғурур туфайли юзага келганини тушуниш мумкин. Аммо футболчиларнинг шахсий муаммолари ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги уларнинг келажакдаги обрўсига катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳозирча бу можаро якунлангани йўқ. Футболчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир пости остида қизғин муҳокамалар давом этмоқда. Иккала футболчи ҳам шу орқали машҳурлик қозонмоқда. Уларнинг рақобати шу қадар қизғин тус олдики, ҳозирда бу мавзу чемпионат турнир жадвалларидан ҳам кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

Ким билади, балки кейинги мавсумда бу икки футболчи яна майдонда тўқнаш келар? У ҳолда, можаро давом этиши аниқ.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:03, 28.03.2025. Ўқилди: 4232 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик