Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7720 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимхўжа Бўронов: «Ютсак ҳам омад туфайли эмас, ҳақли равишда енгамиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Фақат Жанубий Корея матбуотидаги хабарлар билан сизларни таништиравермай, ўзимизникиларнинг ҳам бўлажак ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик. Навбати билан журналистлар, мутахассислар, мураббийларнинг фикрларини бериб борамиз.

Дастлаб, сўз Stadion.uz сайти муҳаррири Олимхўжа Бўроновга:

Дарҳол айтаман, эртанги ўйинда Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларининг имкониятларини 50га 50 деб баҳолайман. Эътибор беринг, мен терма жамоаларнинг кучини эмас, эртанги ўйиндаги имкониятларни чамалаяпман. Бунга бир нечта сабаблар бор.

Терма жамоамизнинг Эронга қарши Теҳронда бўлиб ўтган ўйинда мен форсларнинг ҳолатини "аросат" деб баҳолагандим. Жанубий Кореянинг ҳозирги аҳволи ҳам шунга яқин. Нега аросат? Боиси, Кореяга ғалаба сув ва ҳаводек зарур, аммо иккинчи томондан рақиб ҳам анойи эмаски, шартта майдонга чиқиб ютиб ташласа. Табиийки, ҳужумкор тактика танланади, олдинда ҳам икки нафар ҳужумчи. Бу эса анчагина таваккалчиликдир. Айниқса, рақибни дуранг натижа қаноатлантирадиган бўлса. Рақиб кучи ўзи билан тенг бўладиган бўлса, муаммо янада катталашади. Ўта масъулиятли ўйинларда ҳаддан ташқари таваккалчилик яхши оқибатларга олиб келмайди. Биз бундай ҳолатга Абрамов пайтида, Австралияга қарши ўйинда тушгандик.

Терма жамоаларнинг кучини баҳолаганда, кореяликларнинг биздан бироз устун экани барчага маълум. Боз устига, улар ўз майдонларида ўйнамоқдалар. Лекин, биласизми, терма жамоамиз эртага ҳимояга ётиб олиб, фақат қарши ҳужумдан ўз омадини қидирмайди. Қосимов шогирдлари керак пайтда ҳимояланишади, керак пайтда тўпни назорат қилишади, керак пайтда ҳужум қилишади. Ишончим комил, эртага қарши ҳужумларга нисбатан позицион ҳужумларни кўпроқ уюштирамиз.

"Бунёдкор"нинг Япония, Хитой ва Корея жамоаларига қарши ОЧЛ ўйинларини эсланг, айниқса, сафардагиларини. Кўз олдингизда ўйин сурати гавдаландими? Ўйин бошида мезбонлар ҳужум уюштиришади, 10-15-дақиқалардан бошлаб вакилларимиз тўпни назорат қилган ҳолда рақиб дарвозаси томон ҳужум уюштира бошлашади, албатта, рақибнинг қарши ҳужум ташкил қилиб қолиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда. Тўғри, Корея клублари билан Жанубий Корея терма жамоасини таққослаб бўлмайди. Аммо, унутмангки, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам "Бунёдкор"дан анча кучли. Терма жамоада Мурзоев эмас, Бақоев, Гейнрих, Тожиев, ярим ҳимояда Луфтулла Тўраев эса, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов тўп суришади.

Албатта, терма жамоамизнинг ўйин бошида гол ўтказиб юбормаслиги муҳим, биринчи бўлиб гол уриши ҳам муҳим. Кўп нарса воқеалар ривожига боғлиқ. Буни тан оламан. Аммо терма жамоамиз гол уриши шарт бўлган вазиятларда рақиб дарвозасига йўл топа олишига ишонаман. Бу сафар ҳужумларимиз фақатгина қанотга таяниб (Корея кутганидек) қолмайди, балки марказдан ҳужум ташкил қилинади. Ҳужумга навбати билан Одил қўшилади, Темур югуради. Стандарт вазиятларда Анзур жарима майдончасига келади.

Қисқа қилиб айтганда, терма жамоамиз эртанги ўйинда аниқ бир таянч нуқтасига эга. Бу — бизнинг энг катта ютуғимиз. Аниқ таянчга эга жамоа эса ютқазмайди, пайт пойлаб рақибга зарба бера олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:26, 10.06.2013. Ўқилди: 7168 марта. Фикрлар: 55 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.