Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча оқшом Чили билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Хабарингиз бор, ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланганди. Терма жамоамиздан голларни Сардор Раҳмонов ва Игорь Сергеев киритишди.
Ўйиндан кейин жамоалар пенальтилар сериясида ўз омадларини синаб кўришди. Ҳар иккала жамоанинг 9 нафардан футболчиси "нуқта" ёнига яқинлашди. Терма жамоамизнинг тўққизинчи зарбасини Камронбек Кападзе ноаниқ амалга оширди — 8:9. Асилбек Омонов эса чилиликларнинг зарбаларини қайтара олмади.
Ўртоқлик турнири
ЧИЛИ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:2. Пенальтилар серияси - 9:8
Голлар: Фелипе Мора (4, 53-пенальти) — Сардор Раҳмонов (62), Игорь Сергеев (67)
Пенальтилар серияси:
Брайан Рабелло — Аббос Махсталиев
Фелипе Мора — Диёр Туропов
Андрес Роблес — Жамшид Искандеров
Валбер Хуерта — Сардор Раҳмонов
Ангело Энрике — Игорь Сергеев
Сезар Фуентес — Бобур Йўлдошев
Николас Матурана — Тоҳир Шамсиддинов
Марио Ларенас — Абдул Азиз Юсупов
Клаудио Баеза — Камрон Кападзе (хато)
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 3. Сардор Раҳмонов, 14. Жавлон Мирабдуллаев, 18. Сардор Собирхўжаев, 11. Абдул Азиз Юсупов, 6. Аббосбек Махсталиев, 9. Жалолиддин Машарипов, 15. Темур Ҳакимов, 17. Игорь Сергеев, 20. Ихтиёр Тошпўлатов
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).