Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7224 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асрор Алиқулов: «Андижон»нинг катта кучи – бу унинг мухлислари»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Андижон» – «Машъал» (1:0) ўртасидаги ўйин якунлангач, одатдагидек матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб меҳмон жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди.

— Биринчи навбатда Андижонда бундай мухлислик қаршисида тўп суриш футболчиларга завқ келтиради, деб ўйлайман. «Андижон»нинг катта кучи – бу унинг мухлислари. Дастлабки дақиқаларда катта шижоат ва босим бор эди. Йигитлар тезроқ босимни енгиб ўтиб, «Андижон»нинг қанотлардан узун пасларига қарши туришлари кутилганди. Аммо босимни ушлаб тура олмадик ва бошида гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда қўшдик, яхши қаршилик кўрсатдик. Вазиятлар яратдик. Охирги дақиқагача очко олишга ҳаракат қилдик. Лекин уддалай олмадик. Барибир футболчиларга эътирозимиз йўқ, улар борини беришди. Ҳужум учун кимдан фойдаланишимиз керак бўлса, барчасидан фойдаландик. Меҳнат қилган барча ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман.

— Олдинги турдаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳан тайёрлаш қийин бўлмадими?

— Жуда қийин бўлди. Уларни тезроқ босимдан чиқаришга ҳаракат қилдик. Аммо тўғрисини айтиш керак, мураббий сифатида ҳали ўша босимдан ўзимиз чиқа олганимиз йўқ. Футболчиларга йирик мағлубиятдан кейин Андижонда ўйнаш осон эмасди. Босимни кўтара олиш ва мағлубиятни унутиш борасида мураббийлар штаби футболчиларга уқтирдик. Тошкентдаги ўйин ортда қолганди ва уни унутиб, Андижондаги учрашувга асосий эътиборни қаратдик. Бошида бироз сезилди. Лекин умумий олганда жамоанинг ҳаракати, 90 дақиқа давомида жисмоний ҳолатни кўтара олганлиги ҳам бу ҳолатдан енгиб чиқишди.

— Нима учун асосий ўйинчилар дастлабки дақиқалардан майдонга тушмади?

— Тажрибали футболчиларни жамоамизга кечроқ таклиф қилдик. Дилшод Раҳматуллаевни асосий таркибда туширдик. Шерзод Файзиевга ҳам имконият бермоқчи эдик, иккиландик. Ўйин амалиёти камроқлиги ҳисобидан бошқа ўйинчига имконият беришга қарор қилдик. Шерзодни иккинчи бўлимда туширдик ва биз мураббийлар штаби унинг ўйинидан қониқдик. Машғулотларда ҳаммаси жойида бўлса, у кейинги ўйиндан асосий таркибда ўйнайди. Бугунги ўйини билан асосий таркибда ўйнай олишини исботлади.

— Легионерлар қайдномага киритилмади. Бунга нима сабаб?

— Салифуда кичик жароҳат бор. Унга дам беришга қарор қилдик. Кейинги учрашувга тиклана олса, ёрдам бериши мумкин.

— 4 та турда бир ғалаба ва уч мағлубият. Бош мураббий сифатида фаолиятингиздан қониқяпсизми?

— Бу томонлама ҳеч қачон қониқмайсиз. Чунки жамоани ўйинга тайёрлаймиз, яхши ўйин кўрсатишига умид қиламиз. Қайсидир ҳолатда футболчилар ҳам, биз ҳам хатога йўл қўямиз. 4 та ўйиндан 3 тасида мағлубият – бу ҳар бир мураббий учун оғир. Суперлига стартида бизга тажрибалироқ жамоалар тўғри келиб қолди. «Андижон» ҳам таркибида яхши футболчиларни йиғди. Чунки ОЧЛда юртимиз шаънини ҳимоя қилади. Бирин-кетин кучли жамоаларга қарши ўйнаяпмиз. Тўғри, «Пахтакор» билан учрашувда хатоликка йўл қўйдик. Футболчиларимизга тушунтира олмадик. 2:0 дан кейин бошқача йўл тутишимиз керак эди. Айбни ўз зиммамга оламан. Катта мағлубиятдан кейин Андижонга ютқазгани келганимиз йўқ. Бу дегани бизда ҳам ўйин учун режа бор эди. Агар гол урганимизда вазифани бажаришди, деб айтишимиз мумкин эди. Ўз имкониятидан баланд ўйнашди, десам тўғри бўлади. Ҳеч кимга эътирозим йўқ.

— Жамоа сардори Ҳумоюн Муртазоевнинг ўйинларида қандайдир пасайиш юзага келди...

— Ўтган йили про лигада сафимизда иштирок этди. Ундан олдин «Турон»да ўйин амалиётисиз қолганди. Про лигадан Суперлигага киришиб кетиш осон эмас. Лекин Ҳумоюн жамоани етаклашга ҳаракат қиляпти, интиляпти. Барибир тезлик борасида техник томонлама бироз муаммолар сезиляпти. Балки уни ёшини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Ҳозир Суперлигада ўйнаш осон эмас. Бу дегани лигада савия анча ошган.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:29, 07.04.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.