"Рома" марказий ҳимоячиси Матс Хуммельс фаолиятини якунлаганига қарамай, "Боруссия Дортмунд"га қайтиши мумкин.
Бу ҳақда Bulinews хабар бермоқда.
"Арилар" мениск йиртилган ва мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайдиган марказий ҳимоячи Нико Шлоттербекнинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда. Шу муносабат билан 36 ёшли фахрийга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш сифатида қаралмоқда.
Хуммельснинг итальян клуби билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади ва у узайтирилмайди.
Хуммельс фаолиятининг катта қисмини немис футболининг икки гиганти - Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Бавария" клубларида ўтказди ва улар билан бирга жами беш марта Бундеслига чемпиони бўлди. "Боруссия" билан 2013 йилда Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.
2010 йилдан 2023 йилгача Хуммельс Германия терма жамоаси сафида 78 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва шу билан 2014 йилги жаҳон чемпионига айланди. Ҳимоячи ўтган ёздан бери "Рома" сафида ўйнамоқда, барча турнирларда 19та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).