Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нодирбек Абдусатторов: «Энг кучли рақибим — Карлсен»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган Нодирбек Абдусатторов “World Chess” нашрига интервью берди.

Абдусатторов ўзи ҳақидаги қизиқарли 10 та саволга жавоб берди.

— Ўзингизни шахматчи сифатида қандай таърифлайсиз?
— Мен ўзимни агрессив ўйин услубига эга ўйинчи деб биламан. Ҳар бир партияда охиригача курашиш ва босим остида ҳам тўғри қарор қабул қилиш — менинг асосий кучли томонларим.

— Севимли дебютингиз қайси?
— Менинг энг севимли дебютим Ruy Lopez (Испанча партия деб ҳам аталади).

— Нима учун айнан шу дебютни ёқтирасиз?
— У жуда кўп қиррали, тарихий меросга эга ва замонавий шахмат стратегиясида ҳам муҳим ўрин тутади. Кўплаб буюк чемпионлар шу дебютга таянишган.

— Ўз ўйинларингизни яна қайси томондан кучайтиришни хоҳлайсиз?
— Ўйиннинг якуний қисми — эндшпилни ривожлантириш. Магнус Карлсен каби чуқур техникага эга бўлишни истайман.

— Сизни илҳомлантирган шахматчи ким?
— Мени энг кўп илҳомлантирган шахматчи — Гарри Каспаров. Унга ҳавас қиламан ва унинг ўйин услубидан ўрнак олишга ҳаракат қиламан.

— Энг кучли рақибингиз ким бўлган?
— Албатта, Магнус Карлсен. У барча даврларнинг энг кучли шахматчиларидан бири, ҳали ҳам юқори савияда ўйнамоқда.

— Онлайн ёки офлайн шахмат, сиз қайси бирини афзал кўрасиз?
— Мен офлайн шахматни афзал кўраман, чунки онлайн шароитда рақибнинг юз ифодалари, ҳиссиётлари кўринмайди. Жонли баҳсда эса рақибнинг реакцияларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

— Ҳозиргача эришган энг катта ютуғингиз қайси?
— 2021 йилда жаҳон рапид чемпионлигига эришишим ва илк бор олтин медал олишим — ҳозиргача менинг энг катта ютуғим.

— Келажакдаги энг катта мақсадингиз нима?
— Болаликдан бери дунёда биринчи рақамли шахматчи бўлишни орзу қиламан. Бу ҳар қандай топ ўйинчининг энг олий мақсади.

— Бу мақсадга эришиш қийин бўлмайдими?
— Албатта, осон эмас. Олдинда жуда катта меҳнат ва синовлар кутиб турибди. Лекин мен бунга тайёрман ва олдинга интилишдан тўхтамайман.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов ҳозир Франциянинг Париж шаҳрида давом этаётган Freestyle Chess Grand Slam Paris турнирида қатнашмоқда. Саралаш босқичида 5-ўринни эгаллаган спортчи чорак финалда дунёнинг 1-рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

5-ўрин учун кечган баҳсда Максим Ваше-Лагравга қарши дона сурди. Биринчи баҳсда ғалаба қозонган Нодирбек, иккинчи баҳсда франциялик рақибига имкониятни бой берди. Шундан кейин иштирокчилар тайбрекка мурожаат қилишди. Тайбрекнинг 1-ўйини дуранг билан якунланган бўлсада, 2-ўйинда Максимнинг қўли баланд келди. Энди Нодирбек мусобақани еттинчи ўрин учун курашда давом эттиради. Рақиб эса — Ян Непомняшчий.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:33, 13.04.2025. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
7 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик