Бундеслигадан Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун даъвогарлардан бири ҳозирда янги ҳужумчи қидирмоқда.
Нуфузли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби жорий мавсумда ижара асосида "Лас-Пальмас" шарафини ҳимоя қилаётган Фабиу Силвани ёзги трансферлар ойнасидаги мақсадлари рўйхатига киритган.
Немис клуби ва 22 ёшли португалиялик билан шартнома имзолаган "Вулверхэмптон" ўртасида дастлабки музокаралар бошланган. "Бургутлар" раҳбарияти футболчини жамоа таркибини кучайтириш учун жуда қимматли вариант деб ҳисобламоқда.
Португалиялик иқтидорли футболчига Европанинг бошқа етакчи клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бу мавсумда Фабиу Силва "Лас-Пальмас" сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Машҳур Transfermarkt портали унинг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).