Илёс Зейтуллаев: «Аламли мағлубият учрадик»
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Қўқон-1912» учрашувидан сўнг жамоамиз устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Нима ҳам дейиш мумкин, албатта аламли мағлубият. Боз устига охирги дақиқада бу нарса рўй берди. Кутилмаган мағлубият бўлди дейиш мумкин. 80-дақиқагача ҳам ютишимизга ишониб турган эдик. Мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олдик. Бу - футбол. Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлардик.
«Қўқон-1912» ҳам охирги дақиқагача курашди. Биринчи бўлимда темпни кўтаришди. Бундай жамоалар билан ўйнаганда ўйинни ўқий олиш керак. 1:0 бўлиб турган паллада яна битта тўп киритиб беллашувга нуқта қўйишимиз мумкин эди. Барча нарса ёпиларди. Пенальтидан кейин бироз руҳан чўкиб қолдик. Ҳамидулло Абдунабиевнинг хатосини техник хато билан боғлаш ўринлидир. Бу ўйингача жуда яхши ҳаракат қилиб келди, ҳечқиси йўқ бўлиб туради.
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:55, 02.05.2025. Ўқилди: 1144 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар