“Арсенал” жамоаси 2024/2025 йилги мавсум ёзида марказий ҳужумчи трансферига алоҳида эътибор қаратмоқчи. Чемпионлар Лигасида “ПСЖ”га қарши ўйинда ҳам Микель Артета ҳужум марказига ҳатто номинал ярим ҳимоячи Микель Меринони жойлаштиришга мажбур бўлди.
The Telegraph хабарига кўра, “канонирлар” Александр Исакни “Ньюкасл”дан сотиб олишни реал деб ҳисоблашмаяпти — шведни арзон нархда олиш эҳтимоли жуда паст.
Шунинг учун “Арсенал”нинг спорт директори Андреа Берта яна бир швед — “Спортинг” форварди Виктор Дьёкерешни асосий мақсад сифатида танлаган. 26 ёшли ҳужумчи энг ҳақиқий вариант сифатида кўрилмоқда.
Маълумотларга кўра, агар “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” бир вақтда таклиф билан чиқса, Дьёкереш Лондон клубини танлаши кутилмоқда.
Transfermarkt портали Виктор Дьёкерешнинг трансфер қийматини 75 миллион евро деб баҳолаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).