Инсайдер Николо Скира: Криштиану Роналду қачон футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди
«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳозирча футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти, деб хабар берди инсайдер Николо Скира.
40 ёшли португалиялик футболчининг Саудия Арабистони клуби билан тузган шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади, аммо у фаолиятини яна камида икки мавсум давом эттиришни аниқ режалаштирган. Роналдуга бир нечта трансфер таклифлари тушган, у яқин кунларда келажаги борасида қарор қабул қилади.
Жорий мавсумда Роналду «Ан-Наср» таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 4 та ассистни амалга оширди.
Айни вақтда турли манбаларга кўра, «Ан-Наср» клуби ва 40 ёшли ҳужумчи ўртасида шартномани узайтириш борасида музокара кетмаяпти. Бу қарор футболчининг жамоа таркибидаги фаолияти давомида катта муваффақиятларга эришмагани билан боғлиқ.
Манба: championat.com
Киритилди: 10:06, 19.05.2025. Ўқилди: 4179 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар