"Барселона" "Ливерпуль" вингери Луис Диасни биринчи рақамли нишонга айлантирди.
Diario Sport хабарига кўра, Колумбия терма жамоасининг 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси каталонияликлар спорт директори Декунинг азалий орзуси ҳисобланади.
Шунингдек, у "кўк-анорранглилар" раҳбарларининг фикрига кўра, жамоага сифатли кўтарилиш учун керак бўлган ўйинчи профилига мос келади. Бундан ташқари, Диас номзоди "Барса" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик томонидан маъқулланган.
Клуб зарурат туғилганда "тўққизлик" ролини ўйнашга қодир бўлган чап қанот ҳужум ўйинчисини сотиб олиш зарурлигига ишончи комил. Барселонадагилар трансфер учун ҳеч қандай молиявий тўсиқ йўқ деб ҳисобламоқда.
Клуб Жерар Мартиннинг ўсиши ва Эрик Гарсиянинг ишончли ўйинидан сўнг қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолашни тўхтатди. Ҳозирда "блауграна" чап қанот вингерига эътибор қаратмоқда.
Диаснинг трансфер суммаси 85 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Луис "қизиллар"нинг чемпионлик мавсумида АПЛнинг 35 ўйинида 13 гол урди ва 5 голга узатма берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).