Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Динамо» яна мағлубиятга учради, «Насаф» 3-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Қарши шаҳрида "Насаф"-"Динамо" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар ғалаба қозониб, ҳозирча "Пахтакор"ни қувиб ўтди. "Шерлар" эртага "Олмалиқ" меҳмони бўлишади.

Учрашувда илк хавфли вазият "Насаф" футболчилари томонидан амалга оширилди. Мақсад Каримов Ботир Қораевдан қабул қилиб олган пасидан сўнг тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Мезбонларнинг навбатдаги кескин ҳужуми гол билан якунланди. "Динамо" дарвозабони Андрей Мельничук ўз жарима майдонида хатога қўйди. Вазиятдан унумли фойдаланган Илҳом Шомуродов ҳисобни очган вақтда учрашувнинг 9-дақиқаси ўтиб бораётганди.

Шомуродов 18 дақиқада ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Аммо бу сафар ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

Кейинги дақиқалар у қадар воқеаларга бой бўлгани йўқ. 27-дақиқада "Насаф"нинг ҳужуми ноаниқ зарба билан ниҳоясига етди. Ўнг қанотдан Геворкян ошириб берган тўпни Сайфиев яқин масофа бўлсада дарвозага тўғри йўллай олмади. Ваҳоланки ушбу вазиятда Фаррух жарима майдончаси ичида ёлғиз ўзи қолганди. 35-дақиқа. "Насаф"нинг нисбатан узоқроқ давом этган ҳужуми яна Фаррухнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. Сайфиев бу сафар 18 метрлардан зарба йўллаганди.

42-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Илҳом Юнусов рақибга нисбатан қўполлик ишлатганидан сўнг 18-20 метрлар масофадан белгилан жарима зарбасини Сирожиддин Сайфиев амалга оширди - гол!

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мезбонлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Бурчак зарбасидан сўнг Азамат Алланиёзов "Насаф"га танаффус арафасида муҳим гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлимнинг 8-дақиқасида ҳисобдаги фарқ ошди. Фаррух Сайфиев Шуҳрат Муҳаммадиевнинг қанотдан узатган пасидан сўнг боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 3:1. Ушбу гол муаллифи 56-дақиқада дарвозабон Мельничукнинг хатосидан унумли фойдалана олмади - унинг деярли бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

Учрашувда "Динамо"нинг жуда кам зарбаларидан бири 68-дақиқада Бозоров томонидан йўлланди. Акмалнинг 30 чамаси метрлар масофадан туриб тепган тўпи хавфли кўриниш олди, аммо Элдор Суюнов ўз ўрнида ишончли ўйнади. 71-дақиқада меҳмонларнинг яна бир ҳужуми гол билан якунланди. Сирожиддин Сайфиев жарима майдонига узатган тўпни Комил Шарофитдинов бош билан дарвозага йўллаб ҳисобни қисқартирди - 3:2.

Шундан сўнг ўйин суръати ошди. 76-дақиқа. Артур Геворкян жарима зарбасини кучли ва аниқ тарзда амалга оширди - Мельничук ўз ўрнида. Унинг 3 дақиқа ўтиб бурчакдан ошириб берган тўпини Ҳамза Каримов жарима майдончаси ичида дарвозага йўллади. Зарба бироз ноаниқ кетди. Бунга "Динамо" кейинги дақиқадаги Комил Шарофутдиновнинг хавфли зарбаси билан жавоб берди. 81-дақиқа. Меҳмонлар дарвозаларига 20 метрлар узоқликда ўйин қоидасини бузишди. Геворкяннинг зарбаси хавфли чиқди. 83-дақиқада ҳимоячиларнинг хатосидан Зоҳид Абдуллаев унумли фойдалана олмади.

Шу тариқа, 11-турнинг бугунга белгиланган бешта учрашуви ўз якунига етди. "Динамо" ва "Нефтчи" яна мағлубиятга учради ва 7тадан очколари бўлган ҳолда турнир жадвалининг энг қуйи поғоналарини банд этиб банд этдилар.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 11-ТУР.
"НАСАФ" - "ДИНАМО" - 3:2 (2:1)
20.06.2013. Қарши. "Марказий" стадион.
Голлар: И.Шомуродов (9), А.Алланиёзов (45), Ф.Сайфиев (53) - С.Сайфиев (42), К.Шарофутдинов (72).
«Насаф»: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 34.Фаррух Сайфиев (22.Шоҳруҳ Гадоев, 62), 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 27.Илҳом Юнусов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 41.Азамат Алланиёзов (15.Зоҳид Абдуллаев, 79), 32.Ҳамза Каримов. 9.Илҳом Шомуродов (77.Суҳроб Неъматов. 70).
Захира: 1.Михаил Наумов, 8.Мирзакамол Камолов, 23. Шерзод Аъзамов, 33.Одил Ҳамробеков.
«Динамо»: Андрей Мельничук, Акмал Бозоров, Тўлқин Мирзаев , Ислом Ҳамидов (3.Максим Колядин, 60), Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев, Азамат Бобожонов, Фирдавс Абдусалимов (, 23.Темур Шарипов, 90+2), Владимир Киликевич, Темур Дадашев (38.Георгий Адамян, 86), Комил Шарофутдинов.
Захира: 1.Игорь Михайлов, 5.Аҳрор Рисқуллаев, 8.Юнус Суюнов, 11.Бобур Насимов.
Огоҳлантиришлар: И.Шомуродов (52) -  Ф.Абдусалимов (60), А.Холмуродов (72).
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Болтаев (Навоий).
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:22, 20.06.2013. Ўқилди: 3783 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик