«Байер» Вирц трансфери бўйича «Ливерпуль»нинг иккинчи таклифини ҳам рад этди
Леверкузеннинг «Байер» жамоаси ярим ҳимоячи Флориан Вирц учун «Ливерпуль» томонидан таклиф қилинган 130 миллион евро миқдоридаги иккинчи таклифни ҳам рад этди. Германияликлар футболчи учун 150 миллион евро талаб қилмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк Х ижтимоий тармоғида (аввалги Twitter) хабар берди.
Ўтган мавсумда Вирц барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 15 та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор баҳоси 140 миллион еврони ташкил этади.
22 ёшли немис футболчисига «Манчестер Сити» ва «Реал» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Манба: championat.com
Киритилди: 14:22, 02.06.2025. Ўқилди: 2289 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар