Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЛА делегацияси ЎФА раҳбарияти билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон лигалари ассоциацияси бош котиби Жером Перлемутер, ташкилот мутахассиси Станислав Штипков, Чехия футбол лигаси ижрочи директори Томас Барта ҳамда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашув учун келди.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ ўртасидаги алоқалар учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. Сир эмаски, Ассоциация ҳамда Лига ўтган 5 йил давомида катта ҳажмдаги ишни бажарди ва бу албатта терма жамоалар натижаларида ҳам акс этди.

Сир эмаски, 2020 йилдан бошлаб ЎзПФЛ U19 чемпионатини йўлга қўйди. Бугунга келиб Суперлига ва Пролиганинг барча клублари мазкур чемпионатда ўз жамоаси билан иштирок этмоқда. Ўрта ҳисобда 800 га яқин 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган иқтидорли футболчиларни қамраб олган мусобақа ёшлар футболининг янги даражага чиқишига замин яратди. Хусусан, 2018 йил Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш босқичини муваффақиятсиз якунлаган бўлса, 2023 йилда жамоамиз мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борди, 2025 йилда эса чемпионликни қўлга киритди.

U21 чемпионатининг ислоҳ қилиниши эса Ўзбекистон U20 терма жамоаси учун селекция жараёнини осонлаштирди. 2023 йилда жамоамиз қитъа кубогининг соҳибига айланди. ЖЛА делегация бу йўлда босиб ўтилган қадамлар билан таништирилди. ЎФА томонидан тайёргарлик босқичида амалга оширилган ишлар кўрсатилди. Сир эмаски, бугунга келиб Ўзбекистоннинг ёшлар терма жамоалари ўндан зиёд хорижий йиғинларда иштирок этади ҳамда УЕФА, КОНМЕБОЛ каби конфедерацияларнинг кучли терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Шунингдек, "Олимпик" лойиҳаси, унинг Про лига ва Суперлигадаги иштироки, якунда Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани, Суперлиганинг сўнгги йилларда жонланиши, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмасига қай тариқа эга чиққани тушунтириб ўтилди.

Йиғилиш якунида ЖЛА делегацияси самимий учрашув учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:23, 13.06.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик