Сергей Ковшов: «Иккинчи даврада янгича «Нефтчи»ни кўрасизлар»
"Насаф"-"Нефтчи" учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашишди. Дастлаб меҳмон жамоа мураббийи Сергей Ковшов бугунги баҳс тўғрисида шундай деди:
— Бугунги баҳс биз учун осон кечмаслигини билгандим. "Насаф" эса бу йил юқори марраларни кўзлаган, шаклланган жамоа. Бугун ёшларга эътибор қаратдик. Улар ичидан энг яхшилари келажакда жамоамиз учун фойдаси тегади. Биринчи давра якунигача жамоани шакллантира олишимиз керак.
— Иккинчи даврада "Нефтчи"дан нималарни кутсак бўлади?
— Биринчи давра якунлангач жамоамизнинг деярли барча чизиғида ўзгаришлар амалга оширилади. Иккинчи даврада янгича "Нефтчи"ни кўрасизлар!
— Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?
— "Нефтчи" доим юқори ўринларни кўзлайдиган жамоа. Афсуски, жорий мавсум биз жуда танг аҳволга тушиб қолдик. Шу сабаб биринчи галда мақсад олий лигада қолиш ва кейинги йилдан юқори марраларни кўзлаш ниятидамиз
— Сизнингча, кубок эгаси ким бўлади?
— "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" асосий давогарлар! Финалда "Насаф" - "Бунёдкор" ўйинини кузатсак керак!
Манба: www.voha.uz
Киритилди: 23:37, 24.06.2013. Ўқилди: 4899 марта. Фикрлар: 16 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).