Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 35-тур

01/01 06:00 Ньюкасл - Брайтон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон кубоги 1/8 босқичидан ўрин олган "Нефтчи" ва "Машъал" ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.

— Ўйин ҳақида

— Бугун айрим футболчиларга дам беришга қарор қилгандик. "Нефтчи"нинг услубига мос ўйин кўрсатдик. Тўп назоратини биринчи ўринга қўйдик. "Нефтчи"ни босим қилишга ундаб, кейин ўз ўйинимизни кўрсатишни режа қилгандик. Ўйлаган барча режамиз ҳар сафар ҳам ўхшайвермади. Ўйин охирида кўпроқ ҳимояландик. "Нефтчи" кубок ғолиблигига даъвогар эдик. Биз эса бу клубни мусобақадан чиқариб юбордик.

— Учрашув қайдномасидан жамоанинг асосий ўйинчилари жой олмади. Лекин улар стадионга келишди. Уларнинг олиб келинганини сабаби нима эди?

— Кейинги ўйинимиз "Навбаҳор"га қарши. Шу сабабли бутун жамоани ўзимиз билан олиб келдик. Водийда қоламиз кейинги ўйинга қадар. Қўқонда тайёргарлик олиб бормоқчимиз.

— "Нефтчи"га бугун нима етишмади?

— Рақиб жамоа ўзига хос ҳужум қилди. Иккита кенгликда ўйновчи футболчи. Қанотлардан паслар, қайсидир ҳолатда юқоридан пас. Иккинчи темпда ҳужум қилиш. "Нефтчи"нинг бу услубига тайёргарлик кўрган эдик. Ҳар бир вазиятда 100% уларни зарарсизлантира олмаган бўлсак ҳам, якунда гол уришга имконият қолдирмадик. Жамоамиз ҳимоя чизиғи яхши ҳаракат қилди дея оламан. "Нефтчи"да бизни менсимаслик ҳолати бўлган ёки йўқ, буни билмайман. Узун пасларга биз тайёр эдик.

Гол бўлган вазиятда стандарт ҳолатда икки футболчимиз ўз жойини ўзгартирди. Тўп узатиш ҳам яхши чиқди. Бу олдиндан ўйланган режа эди. 

— Ўзбекистон кубоги навбатдаги босқичида ким рақиб бўлишини истаган бўлардингиз?

— Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўряпмиз. Кейинги рақиб кимлигини билганимиздан сўнг шунга қараб иш қиламиз.

— Давралар оралиғида таркибни кучайтириш режада борми?

— Режада бор, албатта.

— Жамоа ўйинга тушишидан олдин режа қандай эди? Голдан сўнг тактикада ўзгариш бўлдими?

— Биз иккинчи жамоа бўлиб ўйнаш ниятимиз йўқ эди. Ўйинни яхши бошладик. Учрашув бошида бироз асабийлашдик. Бунга сабаб ўйин бошида "Нефтчи" иккита ҳужумчи билан бизга босим қиляпти. Бизнинг тўрт ҳимоячи ва дарвозабонимиз эса асосан узун тўплар билан ўйнашди. Узун тўплар кўп ҳолатда тўп йўқотишга олиб келади. Бу ўйинда ҳимояланишимиз аниқ эди. Қайсидир ҳолатларда биз босим қилдик, баъзида ҳимояландик. Қарши ҳужум деган режа йўқ эди. Голни биз урдик, агар "Нефтчи" гол урганда бошқача бўлиши мумкин эди. Бизда чарчоқ кучли эди. Тезлик борасида ҳам бу сезилди. "Нефтчи"да яхши футболчилар йиғилган.

— Асрор Алиқулов бошчилигида "Машъал" Про лигада ҳа шу босқичга етиб келган. Сизда битта ўйинга яхши тайёрланиш бўйича малака борга ўхшади...

— "Нефтчи"га тайёрлангандик. Ҳар сафар ҳам бу ўхшашига кафолат йўқ. Айрим ҳолатларда биз ўйлаган режа иш беради, баъзида эса йўқ. Битта ўйинда ғалаба қозондик дегани, бўлди дегани эмас. Биз курашишда давом этамиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 05:01, 25.06.2025. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик