Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Машъал" учрашувидан сўнг (6:0) муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин бошидан концентрацияни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, аммо яна голлар ўтказиб юбордик. Таркиб танлашда ҳам хатога йўл қўйдик" — деди Асрор Алиқулов бугунги баҳс ҳақида.

— Ҳимоядаги жуда-жуда кўп хатолар бўлди. Бунга сабаб нима?

— "Навбаҳор"да тезкор Одилов ва Жиянов бор. Улар тезкорлиги ҳақида футболчиларга айтгандим, аммо биз кўп тўп йўқотдик. "Навбаҳор"нинг энг кучли қуролини ишга солишига қўйиб бердик. Улар қарши ҳужумга чиқиб кетишди.

— Трансферлар ойнасида "Машъал" кучаядими?

— Бу ҳақда кўп сўрашади ва мен ҳар доим кучайишимиз шарт, дея жавоб бераман. Айрим бир вазиятларда футболчиларимизга қобилият етишмайди. Суперлигада темп жуда баланд, бундай босим ва темп остида ўйнай оладиган футболчилар керак. Иккинчи даврада шу савияга мос футболчиларни олишимиз керак.

— "Машъал"нинг бугун ўйини чиқмади. 1996 йили "Навбаҳор" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу "Навбаҳор"нинг иккинчи йирик ғалабаси. Бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Ўтган учрашувда жамоангиз "Нефтчи"ни мағлуб этган эди. 0:6 ҳисобидаги мағлубиятнинг сабаби нимада?

— Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона, холос. Ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўриш масаласи. Биз рақиб тезкор эканлигини билар эдик. Қайсидир вазиятга эътиборлироқ бўлишимиз керак эди, қолган вазиятларда эса маҳорат етишмади. "Навбаҳор" жамоасининг маҳоратини ҳам ҳисобга олиш керак. Бирга-бир вазиятларда улар ютиб чиқаверишди. Икки қанот футболчилари ва Ғуломов жуда яхши ўйнашди. Биз тайёр эмас эдик. Ҳар томонлама "Навбаҳор"га ютқаздик.

— Кўп мураббийлар жамоаси мағлуб бўлганида об-ҳаво ёки бошқа сабабларни айтар эди. Сизнинг фикрингизча қайси жамоалар чемпионликка асосий даъвогар ва қайси клублар Суперлигани тарк этиши мумкин?

— Фаворитлар — "Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Навбаҳор". ОКМКни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Мусобақанинг пастки қисмида эса, иккинчи даврада ким қандай кучая олишига боғлиқ.

— Ўзбекистон Кубоги ҳақида қандай фикрдасиз?

— Кубокни кучли жамоалар тарк этди. "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг ҳам айтган эдим. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди. Қаердадир "Нефтчи" суст ҳаракат қилди. Масалан, бугун ҳам тайёргарлик кўргандик, аммо умуман бошқача ўйин бўлди. Оддий ҳолатларда тўпни йўқотиш ва хатолар. Қайси жамоалар ғалаба қозониши ҳақида олдиндан фикр билдириш қийин.

— "Машъал" жамоасининг Суперлигадаги мақсадлари қандай?

— Биз Суперлигага қайтдик. Мақсадимиз ўз ўрнимизни сақлаб қолиш.

— "Машъал" клубининг яхши академияси бор. Ушбу ёш футболчиларни таркибда кўрамизми?

— Селекция масаласида гапиришим мумкин. Биз Суперлигада қатнашишимиз бироз кечроқ ҳал бўлди. Шу сабабли, биз трансферларга кеч киришдик. Биз клубсиз қолиб кетган футболчилар билан шартнома туздик. Ёшларимизга ҳам эътибор бор, аммо Суперлигада даражасида ўйнай оладиган футболчилар йўқ. Яқин келажакда, "Машъал" жамоасидан ҳам ёш ва иқтидорли футболчилар етишиб чиқади.

— "Навбаҳор"ни ўрганган эдик дедингиз. ОКМК ҳам ўтган учрашувда ҳужумкор футбол билан бошлади, аммо биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Бугун "Машъал" ҳам ҳужумга ўтди ва дастлабки қарши ҳужумдаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. "Машъал"нинг бугунги учрашувга тайёрлаган режаси қандай эди?

— Бизда босим уюштириш мақсади йўқ эди. Биринчи вазият бизда бўлди. Бирга-бир имкониятга эга бўлган эдик, аммо гол кирита олмадик. Ўша вазият учрашувдаги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин эди. Гол ўтказиб юбордик ва ўша вазиятда сусткашликка йўл қўйдик. Иккинчи голга ҳам тайёргарлик кўрган эдик. Жиянов кўпроқ ҳимоячилар ортидан очилишини билардик. Биринчи бўлимдан сўнг ўйин натижаси ҳал бўлган эди. Футболчиларнинг савияси ва руҳий жиҳати бунга сабаб бўлди.

— "Машъал"га берилаётган эътибор қандай ва клуб ичидаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз?

— Кўпчилик шу масала билан қизиқмоқда. Бизда ҳомий бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ойликлар ўз вақтида тўланмоқда. Ички муҳит ҳам ёмон эмас. Кўп ротация қиляпмиз. Бугунги мағлубиятни унутишимиз ва кейинги учрашувга тайёрланишимиз керак.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:58, 28.06.2025. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик