Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ўйинларига боради
Шу йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасида учинчи ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Спортнинг 17 турини жамлаган тўрт йилликнинг йирик анжуманида Ўзбекистон ўсмирлар футзал терма жамоаси ҳам иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси III Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасига ишончнома жўнатди.
Дилшод Раҳматов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоамиз Осиё ўйинларига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган. Мураббийлар штаби барча вилоятларда бир нечта кўрик машғулотларини ташкил этиб, энг муносиб номзодларни пойтахтимизда жамлади. Тошкент ахборот технологиялари университетида кечган кенгайтирилган йиғин якуний таркибни аниқлаб олишда қўл келди. Шунга кўра Баҳрайнга борувчи номзодлар рўйхати шакллантирилди ва кенгайтирилган қайднома Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасига жўнатилди.
Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 23:39, 18.07.2025. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар