Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Динамо» - «Шўртан»: ўзаро ўйинларда тенглик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу турнинг эътиборли баҳсларидан бирида «Динамо» кетма-кет иккинчи ўйинда Қашқадарё вилояти жамоаларидан яна бири Ғузорнинг «Шўртан» жамоасига қарши саф тортади.

БАҲС БОБОМУРОДОВГА ТОПШИРИЛДИ

ПФЛ томонидан эълон қилинган рўйхатга биноан, шанба куни Самарқандда бўлиб ўтадиган баҳсни навоийлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Бош ҳакам сифатида Рустам Бобомуродов ишлайди. Ўйин назоратчиси пойтахтлик Рифат Ишмурзин тайинланган.

29 июнь (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), С. Ивлев (Навоий).

Назоратчи: Р. Ишмурзин (Тошкент).

Ўйин бошланиши вақти: 18:30.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТЎПЛАР НИСБАТИ: 21-20

Умуман олганда Самарқанд ва Ғузор жамоалари миллий чемпионатимиз тарихида умумий 16 марта рўбарў келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Ҳар иккала жамоа 7 тадан ўйинда зафар қучган. 2 учрашув дуранг билан якунланган. Тўп киритиш борасида кичик устунлик “Динамо” томонида – 21:20. Ўзаро баҳсларда ҳар иккала жамоа 23 тадан очко тўплаган.

Ўзаро баҳсларда “Динамо”нинг “Шўртан” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Шўртан”нинг “Динамо” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти эса 4:2 ни ташкил қилади.

Ўтган мавсумдаги Самарқанддаги учрашувда Дилявер Абибуллаевнинг ягона голи «Динамо»га ғалаба келтирган бўлса, Ғузордаги баҳсда ҳам ғалаба мезбонларга насиб этган. Игорь Тараннинг сўнгги дақиқада киритган голи воҳаликларга ғалаба келтирган.

Самарқандда ўтган учрашувлар:

05.05.2012: «Динамо» – «Шўртан» - 1:0

17.09.2011: «Динамо» – «Шўртан» - 3:0

16.10.2010: «Динамо» – «Шўртан» - 1:1

11.04.2009: «Динамо» – «Шўртан» - 2:1

04.10.2008: «Динамо» – «Шўртан» - 1:2

29-тур, 2007: «Динамо» - «Шўртан» - 2:1

23-тур, 2006: «Динамо» - «Шўртан» - 4:1

2-тур, 2005: «Динамо» - «Шўртан» - 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:

«Динамо» Самарқанддаги ўйинларда ўз тарихида бир маротаба «Шўртан»га мағлуб бўлган. Бу беш йил аввал 2008 йилда қайд қилинган. Ўшанда ғузорликлар кўҳна шаҳардан 1:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Шундан бери ўтган сўнгги тўрт учрашувда «Динамо»нинг уч ғалабаси ва битта дуранг қайд этилган.

Яна бир эътиборли жиҳати, ўтган мавсумда ғузорликлар дарвозасини ишғол этган Дилявер Абибуллаев ҳозирда «Шўртан» шарафини ҳимоя этмоқда.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 14:46, 29.06.2013. Ўқилди: 3015 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик