Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳром Ҳайдаров: «Биз ҳам шунақа дарвозабонимиз бўлишини хоҳлардик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Андижон» - «Қўқон-1912» (3:0) беллашувидан сўнг матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров қатнашди.

— Кўпчилик кўрди, албатта 3:0 ҳисобидан кейин бир нима дейиш қийин. Бахона қидиргандек бўлиб қолишимиз мумкин. Иккита голни ҳисобга олмасак тенг жамоа билан ўйнаётгандек эдик. Гапириш жуда қийин. Чунки жуда оғир ҳисоб. Ютқазмаслигимиз керак, деб ўйлаётгандим. Биринчи бўлим ҳам, иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтди. Лекин индивидуал маҳорат эвазига биринчи ва иккинчи голлар дарвозамизга киритилди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин «Андижон» дарвозабонини терма жамоадаги ўйинларида ҳам кўргандик, таҳлил қилгандик. Биз ҳам шунақа дарвозабонимиз бўлишини хоҳлардик. Ўйлайманки, бу дарвозабон ғалабага жуда катта ҳисса қўшди. 0:0 бўлиб турганида ҳам, ютқазаётган чоғимизда ҳам жуда яхши имкониятларимиз бўлди. Дарвозабон ярим жамоа деб бежизга айтишмайди. Албатта, «Андижон»ни қолган ҳамма ўйинчилари ҳам меҳнат қилишди. Аммо дарвозабонини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Ҳимоя чизиғимизни ҳам бир нима дейиш қийин. Яхши десак, ҳисоб бунга тўғри келмаяпти. Учрашувни кўриб чиққанимиздан кейин хулосага келишимиз мумкин.

— Биринчи бўлимдан то учрашув охиригача бешта ҳимоячи билан ўйнадинглар. Шу ҳақида фикрингиз?

— Йўқ, 5 та ҳимоячи билан эмас. Рақиб ўйинини таҳлил қилганимизда Абдуманнопов билан Абдуманнонов кенг ўйнашади. Уларни ОКМК билан ўйинини ҳам таҳлил қилдик. Шунга мажбур эдик. Аммо тўп биздалигида уч ҳимоячи bilan...Bizda асосан уч ҳимоячи. Фақат иккала қанот ҳимоячилари ҳам бор, мажбур бўлдик. «Андижон» футболчиларини кенг жойлашуви ҳисобига шунга мослаб тайёргарлик кўргандик. 5 та ҳимоячи дегани, ютқазмасак бўлди, деб майдонга тушмадик. Агар ўйин давомида натижа ўзгарганида биз ҳам ўзгариш қилмоқчи эдик. Рақибни иккала қанот ўйинчилари деярли охиригача ўйнашгани учун схемамизни алмаштирмадик.

— Иккинчи голдан кейин олдинги чизиққа ҳужумчи туширсангиз бўлмасмиди?

— Биласизми, иккинчи голдан кейин мени тушунчам бўйича аксинча учта ҳимоячи қолсангиз, иккала қанот футболчилари тепага кўтарилади. Бу схемани 4 та ҳужумчига мосласангиз бўлади. Ютқазгандан кейин буни нотўғри қилган бўлишимиз мумкин, буни ўрганиб чиқамиз. Бу саволга жавоб бериш қийин.

— Иккинчи давра йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошланди. Давралар оралиғидаги таркибда юз берган ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?

— Учта янги футболчи таркибимизда майдонга тушди – Гадоев, Датси ва Ҳайдаров. Ҳайдаров билан Датси ҳужумчи. Гол уришмади. Бугунги ҳисоб ҳамма нарсани кесиб қўйяптида. Уларни мақташга ҳам ожизмиз. Гадоевни бироз ўйини қовушмади, жамоага қўшилиб кета олмади. Унга вақт керак. Чунки у иккинчи давра бошланишига яқин келди. Датси билан Ҳайдаров гол ура олмаган бўлса ҳам босим ўтказишга ҳаракат қилишди. Аммо 0 га ўйнаганимиздан кейин кўнглингиз тўлмайдида. Меҳнат қилишди, ёмон ўйнади, деб бўлмайди. Шу ўринда ишқибозларимизга катта раҳмат. Йўл босиб келишди ва стадионда охиригача қўллаб-қувватлашди. Ютқазаётганимизда ҳам кетиб қолишмади, уларга катта раҳмат ва узр сўрайман.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 00:12, 04.08.2025. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик