Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Лушан: «Учрашув биз учун жуда қийин кечди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

— Бугунги ўйин борасидаги фикрингиз?

— Учрашув биз учун жуда қийин кечди. Айниқса, ҳужумда ҳеч нарса ўхшамади. Бунга нима сабаб бўлаётганлигини таҳлил қиламиз. Меҳмонлар ҳам кўп вазиятлар яратишди, дея олмайман. Бугунги баҳсда тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик. Яккакурашлар кўп бўлди, балки ютмаганимизга майдон халақит бергандир, бир нарса дея олмайман. Шундай бўлсада, футболчиларга раҳмат айтдим.

— Русланбек Жияновнинг захирага олинишига нима сабаб бўлди?

— Чунки у биз кутган ўйинни намойиш эта олмади. Жиянов ва Мирсаидов жамоамиз билан асосий йиғинда бўлишмади, уларнинг иккиси деярли машғулот ўтказишмади. Бир ой ҳеч нима қилмасдан фақат дам олишди. Худди шунингдек, бошқа футболчилар ҳам машғулотларда тўлиқ иштирок этишмади. Болтабоев бир ойни ҳужжатларини тайёрлаш билан ўтказди. Хуллас, ҳозирги таркибда машғулотда қатнашмаган 7-8 нафар ўйинчи ўйнаяпти. Шунинг учун зўрға дуранг қайд этаётганимиздан ҳам хурсандман. Жамоада нима бўлаётганини билиш учун унинг ичида бўлиш керак. Мен жамоа ичида бўлганим учун ҳаммасини биламан.

— «Навбаҳор» қаторасига учта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

— Бу жамоанинг функционал ҳолати билан боғлиқ. Биринчи давра охирларида 10 нафарга яқин ёшларни мажбуран асосий таркибга ўтказдик, чунки захирамизда ҳеч ким қолмаганди. Мана ҳозир кўряпсиз, ёшлар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Биз режа бўйича ишлашда давом этяпмиз. Албатта, ақллилар ҳам бор, бизга нима қилиш кераклигини ўргатадиган. Лекин мен уларга қулоқ солмайман.

— Бугунги мухлислик ва перформанс сизга ёқдими?

— Тўғриси, ўйин пайтида диққат эътиборимни фақат майдонга ва футболчиларнинг ҳаракатларига қаратаман. Баъзан бақиришади, аммо мен эътибор бермайман, баъзан тушунмайман ҳам. Мухлислик ҳар доим жамоага нисбатан бир хил бўлиши керак. Ютганда қарсак чалиб, ютқазганда сўкиш фан-клубнинг иши эмас. Бу мухлислик маданиятига умуман тўғри келмайди.

— Янги келган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?

— Уларнинг жамоамизга келганига энди 10 кун бўлди. Озроқ вақт керак, кейин улар ҳам ўзларини кўрсатади. Бу йил бизга осон бўлмаяпти, бошидаги 7 та турни жуда қийналиб ўтказдик. Мен янги келганларга тўлиқ ишонаман.

— Кетганларни ушлаб қолса бўлармиди?

— Ижарага кетганлар бўлди ҳамда уларни ўзимиз қўйиб юбордик. Кимгадир кўпроқ маош таклиф қилишди ва у кетди. Бу нормал ҳолат. Яхши таклиф бўлса футболчи кетади.

— 25 август куни яна «Сўғдиёна»га қарши баҳс олиб борасиз. Ўша ўйинда ўзгаришлар бўладими?

— Футболчилар ўзгармайди, 20 нафар ўйинчи қайдномадан жой олади. Лекин қанақа ўйин кўрсатишимизни вақт кўрсатади.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:34, 07.08.2025. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик