Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хорди Кройфф: «Барселона» - футболчилар абадий қолишни хоҳлайдин клуб»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт Индонезия миллий жамоа­си техник маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган нидерландиялик мутахассис Хорди Кройфф вақтида «Барселона» спорт директори сифатида клубни оғир молиявий ҳолатдан олиб чиқиш ва аввалги мавқеини тиклашда жонбозлик кўрсатганди. Буюк Йохан Кройффнинг ўғли яқинда Каталония клуби ҳаётини ёритишга ихтисослашган barcamania.com сайти ижодкорлари билан учрашиб, мураккаб вазиятларда қандай стратегия асосида иш олиб борилгани ҳақида сўзлаб берди. Кичик Кройфф яна клуб ўша даврдаёқ Эрлинг Холанд иқтидорини пайқагани ва уни ўз томонига оғдиришга уринганини тилга олди.

— Тажрибадан маълумки, муайян клуб спорт директори ўзидан олдин ишлаб кетган мутахассисни камдан-кам ҳолатда эътироф этади, айниқса, «Барса»да. Лекин Каталония клубида сизнинг лавозимингизни эгаллаган Деку амалга оширган ишларингизни ошкора тан олди...

— Бунинг учун Декудан миннатдорман, албатта. Агар статистикага қарасак, ҳозирги жамоа таркибининг тахминан 90 фоизи айнан биз ишлаган пайтда шакллантирилган. Асосийси, биз танлаган футболчилар ўтган мавсумдаги натижаларга катта ҳисса қўшишди. Одатда янги жамоа шакллантирилса, дастлабки мавсумлар қийинчилик сезилади, барибир. Мана, йигитлар вақт ўтгани сайин ўз салоҳиятларини намойиш этиб, юқори даражага чиқишди. Шундай экан, «Барселона»да амалга оширган ишларимиздан бемалол фахр­ланишим мумкин.

— Каталонияда иш бошлагач, қандай муаммоларга дуч келганингиз эсингиздами?

— Биласизми, «Барселона» таркибида Лео Месси ўйнаган вақтда ҳимояда қанча футболчи билан ҳаракатланиш унчалик аҳамият касб этмасди. Ҳаммаси оддий: йигитлар Леони тўп билан таъминлашган, қолганини унинг ўзи ҳал қилган. Аммо биз ишлаган пайт Мессининг йўқлиги яққол сезилиб қолганди. Зеро, «Барса»нинг бундай даҳосиз ўйнаши қийин эди, барибир. Ахир йиллар давомида Лео атрофида аниқ схема яратилганди. Хуллас, айниқса, евроареналарда рақибларга муносиб қаршилик кўрсатиш масаласида анчагина оқсагандик.

— Кейинчалик бу натижаларда ҳам акс эта бошлади...

— Ҳа. Рақобатбардош жамоани сақлаб қолиш учун «Барса» ДНКсида баъзи нарсаларни ўзгартиришимиз талаб этиларди. Лекин афсуски, айрим қарорларни қабул қилишда қийналдик, натижада вақт бой берилди. Шунинг­дек, бутун жамоага таъсир кўрсатадиган ва ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган чинакам етакчи йўқлиги ҳам панд берди яққол. Тан олайлик, миллионлар ўйинида ҳали ҳам орзуларни амалга оширишда тажрибали ижрочиларнинг ўрни беқиёс, барибир.

— Кейинги қадам янада оғир эди — ғазнасида бир тийин ҳам қолмаган клуб таркибини қайта такомиллаштириш...

— Айниқса, биринчи қишки трансферлар бозорида бошимиз роса қотганди. Дейлик, «Барса» учун керакли футболчилар ижара келишуви асосида ўйнашни исташмасди, уларни сотиб олиш учун эса пул йўқ... Шунинг учун фалсафамизга яхши мослашадиган, тажрибаси баланд, аммо ўз клубларида эътибордан четга чиққан футболчиларни қидиришдан ўзга чорамиз қолмаганди.

— Обамеянг ва Адамани назарда тутяпсизми?

— Қайсидир маънода, ҳа. Ўша пайт кимни таркибга қўшиб олишимиздан қатьий назар, у дарҳол натижа келтириши талаб этиларди. Яъни янги футболчини мослашиб олишини кутишга вақт йўқ эди. Дейлик, Обамеянг ўз клубида муаммоларга дуч келган паллада сафимизга қўшилган ва бу трансфер самара келтирган. Эмерик футболга муносабати, шерикларига ижобий энергия бағишлаши ва фақатгина юқори марраларни кўзлаши билан намуна бўлганди. Умуман олганда, бежиз АПЛдан футболчи изламасдик. Бинобарин, Испанияда футболчилар олдига Англиядаги каби жуда юқори талаблар қўйилмасди ва улар Ла Лигага енгил мослашишарди.

— Обамеянг барчасини очиқ айтганди: «Ҳеч қайси клубда «Барса»дагидек бахтни туйган эмасман»...

— Аслида Эмерик режа бўйича «Бавария»дан жалб этилган Левандовски билан тандем ҳосил қилиши лозим эди. Аммо кейинчалик молиявий «Фэйр-плей» қоидалари туфайли уни ўзимиз истамаган ҳолда қўйиб юборишга мажбур бўлдик. Обамеянгнинг ўзига ҳам маъқул вариант туғилгани якуний тўхтамга келишимизда муҳим роль ўйнаган. Муҳими, у мухлислар, жамоа ва раҳбарият билан жуда яхши муносабат ўрнатганди.

— Кейинчалик Кристенсен ҳам эркин агент мақомида клуб таркибига қўшилди...

— Трансферларга маблағ йўқ, аммо позиция­ларни кучайтириш учун янги футболчилар зарур... Бундай вазиятда энг тўғри йўл — муносиб эркин агентларни топиш ва улар билан шартнома тузиш. Адашмасам, ўша вақт «Барса»га жалб этилган 9 нафар ҳимоячидан фақат Жюль Кунде трансферига пул сарфлагандик.

— Жамоа муваффақиятларига катта ҳисса қўшган муайян футболчини ажратиб кўрсата оласизми?

— Ўйлашимча, Левандовскининг келиши мухлисларни ҳаяжонга солди ва у жамоада қандайдир умид учқунларини ёқди. Айнан Роберт тимсолида майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам таъсир кучига эга ижрочи билан шартнома тузгандик. Тўғри, Леваголнинг трансфери унинг ўзи «Барса»да ўйнашни хоҳлагани учун амалга ошди. Факт шуки, вазият тақозоси билан бўлсада, ниҳоятда керакли футболчини қўлга киритгандик.

— Яна кимни эътироф этишингиз мумкин?

— Дейлик, Рафиньянинг хизматларини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Статистик маълумотларга кўра, у ҳар мавсум икки хонали рақамларда ёзиладиган даражада гол урмоқда. Рафа — эътибордан четда қоладиган йўллар орқали жамоага мувозанат бағишлайдиган футболчи. Хуллас, «Барса» келгусида ҳам  АПЛдан кўпроқ футболчи жалб этиши керак. Ҳар ҳолда, Англия лигасида муваффақият қозонган футболчи учун сарфланган маблағ аксарият ҳолларда ўзини оқлаган. Мисол учун, Нидерландия чемпионатидан футболчи сотиб олсангиз ва у ўзини кўрсатолмаса, пулингиз куяди, ҳисоб.

— Амалга ошмай қолган трансферлар ҳам борми?

— Яширмайман, Левандовски билан келишувга эришгач, Холандни ҳам ўз сафимизга қўшиб олиш орқали трансфер оламини ларзага келтиришни ўйлаганмиз. Афсуски, ўша пайт бу шунчаки, имконсиз иш эди. Шунинг учун клубнинг иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, нисбатан арзонроқ трансферларга қўл урганмиз.

— Сизнингча, «Барселона»ни Ла Масиясиз ҳам қутқариб қолиш мумкинмиди?

— Асло. Назаримда, клуб тизимидан чиқаётган истеъдодлар — бебаҳо. Жамоада ишлаган даврда шунга амин бўлдимки, «Барселона» — футболчилар абадий қолишни хоҳлайдиган жамоа. Мисол учун, Нидерландиядаги иқтидорлар фаолиятларини Европанинг энг кучли лигаларида давом эттиришни хоҳлашади. Ла Масиядан чиқаётган ёшлар учун эса Каталонияда қолишдан кўра, юксакроқ орзу йўқ.

— «Барселона»даги фаолиятингизга назар ташлаб, аввало, нималар билан фахр­ланасиз?

— Клубга борганимда, мураккаб иқтисодий шароитда ҳаммасини имкон қадар тўғри йўлга солиш ва қўлдан келганича ёрдам беришни ўйлаганман. Испания чемпионлигини қўлга киритгач, ўзимга пичирлаганим эсимда: «Шукр, бу ерда нимагадир эриша олдим». Яхши биласиз, отам спорт директори сифатида ҳеч қачон унвон ютмаган, мен эса буни уддаладим (кулади).

ХУРШИДБЕК тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 21:58, 08.08.2025. Ўқилди: 3000 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.