Превью. «Бухоро» — «Қўқон-1912»
Эртага «Қўқон-1912» жамоаси Суперлиганинг 20-турида «Бухоро»га қарши сафарда майдонга тушади. Жамоалар шу кунга қадар чемпионат баҳсларида жами 35 та учрашувда тўқнаш келишган.
Ўзаро учрашувларнинг 13 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. «Бухоро» жамоаси эса 17 тасида зафар қучган. Яна 5 та баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 57-45, "Бухоро" фойдасига.
Бухороликлар бу ўйинларда 56 очкони қўлга киритишган. «Қўқон-1912» очкоси 43 тани ташкил этади.
«Бухоро»га қарши учрашувни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
«Бухоро» — «Қўқон-1912»
21.08.2025, 20:00
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Амал Султонов, Сардор Ҳакимов
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
ВАР: Аҳрол Рисқуллаев
АВАР: Дониёр Элмуродов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Эртанги «Бухоро» - «Қўқон-1912» ўртасидаги баҳс 20:00 да «Марказий» стадионида бошланади.
Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 11:06, 20.08.2025. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар