23 августдан 24 августга ўтар кечаси МЛС доирасида «Ди-Си Юнайтед» — «Интер Майами» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин АҚШ пойтахти Вашингтондаги «Ауди Филд» стадионида ўтказилиб, 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
13-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди — америкалик яримҳимоячи Жексон Хопкинс ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Унга финляндиялик хавбек Матти Пельтола ёрдам берди. Иккинчи бўлимда аргентиналик ҳужумчи Бальтасар Родригес янги футболчи Родриго Де Пауль узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу баҳсда юлдузли дуэт — Лионель Месси ва Жорди Альба майдонга тушмади. Шунингдек, ўйинни захирадан бошлаган Луис Суарес ва Серхио Бускетс ҳам гол ёки ассист билан ажралиб туришмади.
Кейинги турда «Интер Майами» ўз майдонида «Чикаго Файр»ни қабул қилади, «Ди-Си Юнайтед» эса сафарда «Нью-Йорк Сити»га қарши ўйнайди. Ҳар иккала баҳс 31 август куни бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, «Ди-Си Юнайтед» МЛСда 11 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти ва Шарқий конференцияда 21 очко билан охирги — 15-ўринда бормоқда. «Интер Майами» эса 46 очко билан 5-поғонада жойлашган.
МЛС — Major League Soccer Ди-Си Юнайтед (Вашингтон) — Интер Майами (Майами) — 1:1 Голлар: 1:0 — Хопкинс (13’, Пельтола), 1:1 — Родригес (64’, Де Пауль).
Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:40, 24.08.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар: 1 та.