Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Португалиялик мураббий Пауло Бенту Тошкентга етиб келди. У Ўзбекистон миллий жамоаси билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Пауло Бенту қандай мураббий?

Бенту фаолиятининг сўнгги 7 йилини Осиёда ўтказмоқда. У 2018-2022 йилларда Жанубий Корея терма жамоасини бошқарган бўлса, 2023-2025 йилларда БАА терма жамоасида фаолият юритди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Португалиялик мутахассис 2018 йил 17 август куни Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Унинг олдидаги илк йирик турнир — Осиё кубоги-2019 бўлди. БААда ташкил этилган ушбу турнирда Корея чорак финалгача етиб борди. Жамоа гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган бўлса, нимчорак финалда Баҳрайн мағлуб этилди (қўшимча бўлимларда). Кореяликлар чорак финалда Қатарга имкониятни бой беришди (0:1).

Паоло Бенту ЖЧ-2022 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этди. Жамоа сўнгги босқичда Эрондан (25 очко) кейин 2-ўринни эгаллади (23 очко).

Жанубий Корея терма жамоаси Қатардаги Мундиалнинг гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллади (Уругвайни ортда қолдирган ҳолда) ва нимчорак финалда Бразилияга имкониятни бой берди (1:4).

Шундан сўнг Бенту истеъфо берди ва бу қарорни 2022 йилнинг сентябрь ойидаёқ қабул қилганини, дам олишни хоҳлаганини билдирди. Яъни, мураббий шартномасининг охиригача ишлади.

БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ
Пауло Бенту 2023 йил 9 июлда Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийига айланди. ЖЧ-2026 саралаш босқичида у муваффақиятга эриша олмади. Натижада у 2025 йил 26 март куни БАА футбол ассоциацияси Бенту ва унинг штабини ишдан бўшатди.

ЎЙИН УСЛУБИ
Паоло Бенту нисбатан ҳужумкор услуб тарафдори ва футболчилардан фаол прессингни талаб қилади. Жанубий Кореяда сифатли ўйинчилар кўп бўлгани учун мураббийнинг бу услуби иш берди.

Аммо БАА терма жамоаси кучлироқ жамоаларга қарши ўйинларда (Эрон ва Ўзбекистон) муваффақиятсизликка учради.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 15:53, 28.08.2025. Ўқилди: 3630 марта. Фикрлар: 38 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик