Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Сельта 28 43
6 Бетис 28 43
7 Эспаньол 28 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

01/01 06:00 Реал Сосьедад - Осасуна
15/03 22:30 Бетис - Сельта
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» 8 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун «Бунёдкор» футбол клуби ташкил этилганига 8 йил тўлди. Шу муносабат билан клуб расмий сайти мақола чоп этди.

«Бунёдкор» футбол клуби қисқа вақт ичида ҳаваскорлик жамоасидан Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва қитъа чемпионлар лигаси ярим финалчисигача бўлган йўлни босиб ўтди.

2005 йилда Тошкент вилояти чемпионатида (2-лига) “Қурувчи” номи билан иштирок этган жамоа муваффақият қозонди ва келгуси мавсумда Ўзбекистон биринчи лигасида ўйнай бошлади. 38 та учрашув (27 ғалаба, 5 та дуранг ва 6 та мағлубият) ўтказиб, дастлабки уринишдаёқ лига турнирида ғолиб чиққан “Қурувчи” олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2007 йили "Қурувчи" мамлакат футболи кучлилари сафида илк учрашувларини ўтказди ва бир нечта рекордларни янгилади (масалан, энг кўп урилган ва энг кам ўтказиб юборилган тўплар сони). "Қурувчи" ҳужумчиси Илҳом Мўминжонов чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. 2007 йил мавсумида "Қурувчи" олий лигада 30 та учрашув ўтказди (22 та ғалаба, 5 та дуранг ва 3 та мағлубият, урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 62 - 16) ва 71 та очко тўплаб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи бор кумуш медалларни қўлга киритди. Жамоа мамлакат Кубогида муваффақиятли қатнашиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи учрашувда "Қурувчи" мамлакат чемпиони "Пахтакор" га қарши муносиб баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти дуранг натижа - 0:0 билан тугади. Пенальтилар сериясида эса омад рақибларга кулиб боқди (6-7).

2008 йил "Бунёдкор" ФК тарихидаги энг омадли йилга айланди. Мавсум арафасида жамоа таркиби сезиларли кучайтирилди, мамлакатимизнинг энг ёш мураббийларидан бири Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланди. Ёз охирида «Бунёдкор» ФК собиқ жаҳон чемпиони Ривалдо, бразилиялик ҳимоячи Луизао ва чилилик ҳужумчи Вилльянуэва билан шартнома имзолади. Мамлакат терма жамоаси мураббийи этиб тайинланган Қосимов ўрнига бразилиялик таниқли мутахассис – ЗИКО таклиф этилди. Жамоа мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. Осиё чемпионлар лигаси дебютанти бўлган жамоамиз қитъа клубларининг энг нуфузли турнирида ярим финалга етиб бориб, чет элларда ҳам обрў-эътибор қозонди.

2009 йил "Бунёдкор" миллий биринчиликда 30 учрашувда 86 очко жамғариб, чемпионлик унвонини сақлаб қолди. "Қалдирғочлар" энг яқин таъқибчиларини 22(!) очкога ортда қолдирибгина қолмай, мавсумни мағлубиятсиз ўтказишди. Ривалдо рақиблар дарвозаларига 19та тўп киритиб чемпионат тўпурари бўлди. Мамлакат кубоги баҳсларида эса "Бунёдкор" фақат финал баҳсида имкониятни бой берди.

2010 йилги мавсумни Луиз Фелипе Сколари раҳбарлигида бошлаган "Бунёдкор" "олтин дубль"га эришди. Бироқ ушбу мавсум "қалдирғочлар" учун ўзига хос синовлар даври бўлди. Биринчи даврадан сўнг клубни Сколари бошчилигидаги мураббийлар штаби ва 13(!) нафар етакчи футболчи тарк этишди. Иккинчи даврани Миржалол Қосимов бошчилигида мавсум зафарли якунланди. Чемпионат баҳсларида ўтказилган 26 учрашувнинг 20тасида ғалаба, 5та дуранг ва бир мағлубият қайд этган жамоа якунда 65 очко жамғарган ҳолда қаторасига учинчи чемпионликни тантана қилди. Мамлакат кубоги финалида эса македониялик легионер Стевица Ристичнинг ягона голи эвазига бош соврин қўлга киритилди.

2011 йилги мавсумни Миржалол Қосимов сезиларли ўзгаришларга дуч келган таркиб билан бошлади. Жамоа барча турнирларда муносиб қатнашди. Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи муваффақиятли босиб ўтилди. “Бунёдкор” кетма-кет тўртинчи бор Ўзбекистоннинг чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

2012 йили “Бунёдкор” жамоаси ўзбек клублари ичида энг кўп учрашувларда иштирок этди. “Қалдирғочлар” Ўзбекистон чемпионатида 26та, Ўзбекистон кубоги доирасида 9та ҳамда қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида 11та учрашувда иштирок этишди. 2012 йилги футбол мавсуми якунига кўра “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди. Кубок баҳсларида эса барча рақибларини доғда қолдирди ва бош совринни клуб музейига қайтарди. Ўзбекистонлик ишқибозларни қувонтирган энг аҳамиятли ўйинлар Чемпионлар лигаси баҳсларига тўғри келди. Жамоамиз ўзбек клублари тарихида илк бора қитъамизнинг шарқий минтақада жойлашган клубларига қарши ўйнашига қарамасдан, гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди ва дадиллик билан ярим финалга етиб келди. Миржалол Қосимов “Бунёдкор”ни Чемпионлар лигасининг икки маротаба ярим финалига олиб келган мураббий сифатида тарихда қолди.

2012 йил клуб тарихида ёрқин из қолдириши шубҳасиз. Мамлакатимиз раҳбариятининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида минтақамиздаги энг замонавий “Бунёдкор” стадиони фойдаланишга топширилди. Янги аренанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этиб, футболчиларимизга омад ёр бўлишини тиладилар. Эндиликда янги стадион пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланиб, халқаро эътирофга сазовор бўлоқда.

2013 йил мавсумида “Бунёдкор” барча мусобақаларда муносиб иштирок этишга интилмоқда. Осиё чемпионлар лигасида яна Шарқий минтақада Япония, Хитой ва Корея клублари билан ўйнаган  “қалдирғочлар” гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашди. Фақат плей-оффда омад футболчиларимиздан юз ўгирди. Олий лига биринчи даврасини Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи ўринда якунлашди ва чемпионликка асосий даъвогарл эканликларини амалда исботлашди. Ўзбекистон кубоги учун кураш давом эттирилмоқда.

Ўз навбатида, ўтган йиллар мобайнида клуб инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва замон талаблари даражасида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу билан бирга болалар футболини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар самара бера бошлади. “Бунёдкор” футбол мактаби энг замонавий шарт-шароитларга эга бўлиб, ёш истеъдодли спортчиларни тарбиялаш йўлида ютуқларнир қўлга киритмоқда. Мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида “қалдирғочлар” тобора кўпайиб бораётгани ҳеч кимни ажаблантирмайди. Бугунги кунда Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам вакилларимиз борлиги ушбу фикрни тасдиқлаб турибди. “Бунёдкор” футболчилари ёшлар лигасида биринчи даврадан кейин якка пешқадам бўлиб туришибди.

Бугун клубимиз ташкил этилган кунда ўтган йиллар мобайнида “Бунёдкор”нинг шаклланиши ва ривож топишига ҳисса қўшган ва қўшаётган барча мураббий ва футболчилар, мутасадди ва ҳомийлар, мутахассис ва мухлисларни миннатдорлик ҳисси билан ёдга оламиз, уларга ўз ташаккуримизни изҳор қиламиз. Келгусида “Бунёдкор”нинг янги ва янги ютуқларига шоҳид бўламиз деган умиддамиз. 8 ёшинг муборак, «Бунёдкор»!

Тарихга бир назар:

Ютуқлар:
•Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2012
•Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси – 2012
•Ўзбекистон вице-чемпиони – 2012
•Ўзбекистон чемпиони – 2011
•Ўзбекистон чемпиони – 2010
•Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2010
•Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" номинацияси ғолиби – 2010
•Ўзбекистон чемпиони – 2009
•Ўзбекистон кубоги финалчиси – 2009
•Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" номинацияси ғолиби – 2009
•Ўзбекистон чемпиони – 2008
•Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2008
•Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси – 2008
•Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" номинацияси ғолиби – 2008
•Ўзбекистон вице-чемпиони – 2007
•Ўзбекистон кубоги финалчиси – 2007
•Ўзбекистон биринчи лига чемпиони – 2006
•Ўзбекистон иккинчи лига (Тошкент минтақаси) чемпиони – 2005
•Ўзбекистон биринчи лигага ўтиш турнири ғолиби – 2005
•Тошкент "Мустақиллик кубоги" соҳиби – 2005

Мураббийлар:
•Мавзур Умархўжаев 2005 йил
•Ҳикмат Эргашев 2006 – 2007 йиллар
•Миржалол Қосимов 2008 йил
•ЗИКО, Артур Антуньеш Коимбра 2008 йил
•Амет Мемет 2009 йил июль ойигача
•Луиз Фелипе Сколари 2009 – 2010 йиллар
•Миржалол Қосимов 2010 йилнинг иккинчи ярмидан буён.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:02, 06.07.2013. Ўқилди: 3965 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Барселона Рафинья 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.