Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бухорога Суперлига ўйинларини қайтариш ҳаракати бошланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бухоро футбол академияси қошида қуриб битказилган стадионда "Бухоро" клуби Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичидан ўрин олган икки беллашувни ўтказди ва уларнинг ҳар иккисини ўз фойдасига ҳал қилиб, гуруҳдан кейинги босқичга йўл олди.

Академияга қарашли стадионда Суперлига беллашувларини ўтказиш учун эса прожекторлар талаб қилинган меъёр даражасига етказилиши лозим эди. Ўтган вақт давомида ёритиш тизимини Суперлига талабига мослаштириш ишлари олиб борилди. 22 август куни Лига мутахассислари Бухорода бўлиб, прожекторнинг майдон бўйлаб узатаётган ёруғлик нурларини қайта ўрганди. Айни вақтда прожекторлар Суперлига беллашувларини қабул қилиш учун жавоб беради.

Шунга қарамай, баъзи масалаларда камчиликлар мавжуд. Шаҳардаги эски стадион бузиб ташланишидан аввал Лига унда Ўзбекистон кубогининг финал учрашувини яхши савияда ташкил этганди. Ўша вақтдаги талаб ва таклифларга қарамай, ҳозирга қадар Бухорода майдон парвариши билан профессионал шуғулланадиган маҳаллий мутахассислар мавжуд эмас. Шунингдек, ўтган давр давомида Лига талаб қилган кўринишда майдон парвариши учун зарур техник воситалар харид қилинмаган. Стадионни суғориш ва унинг атрофидаги ишлар буткул бошқа соҳа вакиллари томонидан амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида майдоннинг чидамлилик даражасига путур етказади.

Шунингдек, айни вақтда стадионда қуйидаги камчиликлар мавжуд:

• стадионнинг аудио тизими мавжуд эмас (клуб ҳар бир расмий ўйин учун кўчма овоз кучайтириш қурилмаларини жалб этишни режалаштирмоқда);

• стадион таблоси янгиланиши лозим;

• марказий ва офсайд камералари платформаси ясалиши, уларнинг атрофи ёмғир ва қуёшдан ҳимояланиши лозим;

• майдоннинг тўрт қисмига камералар учун электр қутилар жойлаштирилиши лозим;

• VAR ва ТВ техникалари учун мўлжалланган нуқталар мутахассислар ёрдамида қайта ўрганилиши ва мазкур нуқталар талаб этилган тезликдаги интернет линиялари билан таъминланиши лозим;

• стадионда ОАВ учун медиа трибуна ташкил этилиши лозим;

• стадион техник зоналарида интернет узилишларсиз ишлаши таъминланиши лозим;

• VIP трибунага кириш йўли техник зона билан тўқнашмаслигини олдини олиш учун алоҳида йўналишли зина ташкил этилиши лозим;

• Майдон периметри бўйлаб реклама шитлари қайта жиҳозланиши лозим;

• майдон атрофидаги қурилиш ишлари тўлиқ якунланиши, стадион атрофидаги йўллар тартибга келтирилиши, прожектор мачталари учун очилган вақтинчалик йўллар панжаралар билан қайта ёпилиши керак.

31 август куни Лиганинг телетрансляциялар ҳамда маркетинг бўлими мутахассислари Бухорода бўлиб, стадионни Суперлига ўйинларига тайёрлашнинг кейинги босқич ишларини ўрганади. Умид қиламизки, талаб этилган барча масала ўз вақтида ҳал қилинади. Шундан сўнг Лига "Бухоро" клуби айнан қайси турдан бошлаб ўз майдонига қайтиши масаласини расман эълон қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:15, 30.08.2025. Ўқилди: 1358 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик