Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Франция (U-20) - Ўзбекистон (U-20) - 4:0

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U20) ўртасида ЖЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг чорак финал учрашувида ўзаро рўбарў келишмоқда. Ушбу хабар остида учрашув қайдномаси янгилаб борилади. Энг аҳамиятли воқеликларга шарҳ ёзамиз.

20-дақиқага келиб терма жамоамиз илк зарбани ижро этди. Ҳозирча устунлик тўлиқ рақибларимиз тарафда. Хусусан, французлар дастлабки 20 дақиқада дарвозамиз томон 8 марта зарба беришди, шулардан 3таси аниқ чиқди. Тўп билан муомала фоизда 62-38, устунлик европаликларда.

31-дақиқа. Учрашувнинг учдан бир қисми ортда қолаётган вақтда французлар охир-оқибат гол киритишди. Чап қанотдан жарима майдонимизга ёриб кирган шеригидан тўпни қабул қилиб олган Яя Саного жуда яқин масофадан зарба беришда адашмади - 1:0...

35-дақиқа. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Тоҳир Шамситдинов жарима майдончамиз ичида рақиб футболчисини чалиб йиқитди. У огоҳлантирилди ва "Ювентус" яримҳимоячиси Пол Погба имкониятни қўлдан чиқармади - 2:0.

43-дақиқа. Яна пенальти, яна гол. Яна французларнинг чап қаноти. Диёржон Тўропов жарима майдонимиз ичида тўпни қўли билан ўйнаб ўта қўпол техник хатога йўл қўйди. Бу эса жуда кичик умидларни ҳам сўндирди. Пенальти, Товен, Омоновнинг тўп зарбасини топгани ва уни қайтаролмагани. Охир оқибат биринчи бўлимнинг ўзидаёқ учрашув тақдири ҳал бўлгани - 3:0.

64-дақиқа. Биз қўрққанимиздек, ҳисоб йириклашишда давом этмоқда. "Сент Этьен" ҳимоячиси, бир неча кун аввал Ўзбекистон ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтиб ўтган Курт Зума - бу сафарги гол муаллифи.

68-дақиқа. Терма жамоамиз учта ўзгаришни амалга ошириб бўлди. Статистиканинг терма жамоамиз зарбалари қаторида ҳамон 2 рақами ёниб турибди. Ҳозирча Франциянинг тўртта голига 4та сариқ карточкамиз билан жавоб бериб турамиз.

70-дақиқа. Кутилганидек, 10 киши бўлиб қолдик. Шамситдинов иккинчи марта огоҳлантирилди. Ҳали 20 дақиқа бор.

Учрашув шу ҳисобда якунланди.

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ. 1/4 ФИНАЛ.
ФРАНЦИЯ (U-20) - ЎЗБЕКИСТОН (U-20) - 4:0 (3:0)

06.07.2013, 20:00. Ризе. "Йени Сеҳир" стадиони.
Голлар: Я.Саного (31), П.Погба (35, пенальтидан), Ф.Товен (43, пенальтидан), К.Зума (64).
Франция: 1.Алфонсе Ареола, 2.Дмитри Фолкьер, 4.Курт Зума,  5.Сумеэль Умтити, 6.Пол Погба,  8.Жофрей Кондогбия (10.Ахел Нгандо, 62), 9.Яя Саного, 11.Жейн Кристоф Бейҳбек (15.Алехй Босетти, 69), 12.Лукас Динье (3.Пьерра Поломат,  78), 17.Жондан Веретоут, 20.Флориан Товен.
Захира: 7.Тибаут Вион, 13.Марио Лемина, 14.Муҳаммад Сарр, 16.Максим Дупе, 18.Юсуф Сабалй, 19.Кристофер Жуллиен, 21.Паул Чарруа.
Ўзбекистон: 1.Асилбек Омонов, 2.Тоҳир Шамситдинов, 5.Максимилиан Фомин, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Владимир Козак (С), 8.Диёрбек Туропов (9.Жалолиддин Машарипов, 59), 11.Абдул Азиз Юсупов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 59), 16.Азамат Абдуллаев, 17.Игорь Сергеев, 18.Сардор Собирхўжаев (13.Камрон Кападзе, 65), 20.Муҳсинжон Убайдуллаев.
Захира: 12.Акмал Турсунбоев, 21.Баҳодир Мирсоатов, 14.Нодир Санақулов, 15.Жасурбек Хакимов.
Огоҳлантиришлар: М.Фомин (14), Т.Шамситдинов (34), С.Собирхўжаев (51), В.Козак (65).
Четлатиш: Т.Шамситдинов (69, иккинчи огоҳлантириш).
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия).
Ассистентлар: Алессандро Роча, Эмерсон Де Карвальо (иккаласи - Бразилия).
Ёрдамчи ҳакам: Карлос Вера (Эквадор).

Манба: www.stadion.uz.

Учрашувни интернет орқали томоша қилишни истаганлар ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛА орқали учрашувни кўришлари мумкин бўлади.

Киритилди: 20:00, 06.07.2013. Ўқилди: 7328 марта. Фикрлар: 101 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик