Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миссия чорак финалда тўхтади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U20) ўртасида ЖЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалига қадар етиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу ерга келганда мусобақани тўхтатди. Илк марта плей-офф босқичига чиққан ва илк плей-офф ўйинида ғалаба қозониб чорак финалга йўл олган Мусаев шогирдларига Франция ёшлар терма жамоаси ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ французлар олдинга ташланишди. Иккинчи дақиқада улар ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин бўлганди. Бироқ Саногонинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Дастлабки ўн дақиқанинг ўзида Франция ёшлари 7 бор вакилларимиз посбони Асилбек Омоновни синовдан ўтказиб кўришди. Бу вазиятларда Омоновнинг ишончли ўйинига голлардан сақлаб қолди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумлари ҳақида гап кетганда эса биргина Аббос Махсталиевнинг чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб Диёр Туроповни тўп билан таъминлагани, бироқ Диёр тўпни тўхтата олмай қолганини, ёки Владимир Козакнинг жаримадан берган зарбасини айтиш мумкин.

Французлар эса 30 дақиқа Омонов дарвозасига йўл топа олишмади. Бу пайтга қадар яна икки марта дарвоза устуни нишонга олинди. Жуда хавфли зарбалар ўтказиб юборилди. 31-дақиқада эса улар барибир гол уришди. Чап қанотдан ёриб кирган футболчи Яя Саногони тўп билан таъминлади. Саного эса ҳимоячи ва дарвозабондан ўтиб келган тўпни осонлик билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

35-дақиқада эса энди пенальтидан гол киритилди. Тоҳир Шамситдинов жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди. Пенальтини эса Поль Погбани мағлубиятга учратди. 43-дақиқада яна бир пенальти Омонов дарвозасига белгиланди. Бу сафар Товен пенальтидан ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида эса энди Ўзбекистон ёшлари бироз шиддат кўрсатишди. Диёр Туроповнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетганини айтиб ўтиш жоиз, сабаби жуда кам сонли ҳужумларимиздан бири эди бу. Бироқ бўлим ўрталарига келиб яна Франция устунликни қўлга ола бошлади ва 64-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқ йириклашди. Курт Зума бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозамизга йўллади. Йирик ҳисоб етмаганидек Тоҳир Шамситдинов 69-дақиқага келиб иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Лекин бу билан Франция ёшлари ортиқча дарвозамизни безовта қилишмади. Натижада учрашув йирик 4:0 ҳисобида Франция ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан тугади. Улар энди ярим финалда мусобақани давом эттиришади. Мусаев шогирдлари эса ёшлар терма жамоалари тарихидаги тарихий натижа, тарихий миссияни шу ерга келганда тўхтатди.

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ. 1/4 ФИНАЛ.
ФРАНЦИЯ (U-20) - ЎЗБЕКИСТОН (U-20) - 4:0 (3:0)

06.07.2013, 20:00. Ризе. "Йени Сеҳир" стадиони.
Голлар: Я.Саного (31), П.Погба (35, пенальтидан), Ф.Товен (43, пенальтидан), К.Зума (64).
Франция: 1.Алфонсе Ареола, 2.Дмитри Фолкьер, 4.Курт Зума,  5.Сумеэль Умтити, 6.Пол Погба,  8.Жофрей Кондогбия (10.Ахел Нгандо, 62), 9.Яя Саного, 11.Жейн Кристоф Бейҳбек (15.Алехй Босетти, 69), 12.Лукас Динье (3.Пьерра Поломат,  78), 17.Жондан Веретоут, 20.Флориан Товен.
Захира: 7.Тибаут Вион, 13.Марио Лемина, 14.Муҳаммад Сарр, 16.Максим Дупе, 18.Юсуф Сабалй, 19.Кристофер Жуллиен, 21.Паул Чарруа.
Ўзбекистон: 1.Асилбек Омонов, 2.Тоҳир Шамситдинов, 5.Максимилиан Фомин, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Владимир Козак (С), 8.Диёрбек Туропов (9.Жалолиддин Машарипов, 59), 11.Абдул Азиз Юсупов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 59), 16.Азамат Абдуллаев, 17.Игорь Сергеев, 18.Сардор Собирхўжаев (13.Камрон Кападзе, 65), 20.Муҳсинжон Убайдуллаев.
Захира: 12.Акмал Турсунбоев, 21.Баҳодир Мирсоатов, 14.Нодир Санақулов, 15.Жасурбек Хакимов.
Огоҳлантиришлар: М.Фомин (14), Т.Шамситдинов (34), С.Собирхўжаев (51), В.Козак (65).
Четлатиш: Т.Шамситдинов (69, иккинчи огоҳлантириш).
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия).
Ассистентлар: Алессандро Роча, Эмерсон Де Карвальо (иккаласи - Бразилия).
Ёрдамчи ҳакам: Карлос Вера (Эквадор).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:50, 06.07.2013. Ўқилди: 5570 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик