Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Мураббийлар ҳақидаги гап-сўзлар бизни ҳам чалғитмоқда» — Кападзе

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Ўмонга қарши учрашувдан кейин интернетда тарқалаётган мураббий алмашиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Тимур Кападзе матбуот анжуманида интернетда тарқалаётган мураббий алмашиши ҳақидаги хабарлар футболчилар тайёргарлиги ва руҳиятига салбий таъсир қилаётганини таъкидлади. Кападзега кўра, миллий жамоа «CAFA Nations Cup-2025» турнири олдидан бор-йўғи икки марта тактик машғулот ўтказа олган.

«Ўйин давомида голлар уриш учун имкониятларимиз бор эди, аммо улардан фойдалана олмадик. Умуман кўпроқ вазият яратсак бўларди. Ўзи умуман олганда, бу турнирдан ва 1-тур учрашувидан олдин бизда фақат иккита машғулот ўтказиш имкони бўлди. Кеча ва ундан аввалги кун тактик машғулот қила олдик. Ундан олдин эса тикланиш жараёни, қайсидир ўйинчи энди келди, бошқаси энди келади, деган нарса билан юрдик. Араблар жамоаси қанчалик имконият берган бўлса, шундан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Кечирасизлар-у, ундан ташқари интернет тармоғидаям мураббийлар ҳақида «у келди, бу келди» деган хабарлар. Футболчилар қандай „настрой“ қилади, ҳаммаси телефонда ўтиради, кузатади. Бу бизни ҳам чалғитяпти. Шунинг учун, икки кун ичида борича тайёргарлик кўрдик. Тайёр болалар билан чиқдик, йигитлар майдонда борини кўрсатишга интилди», — деди у матбуот анжуманида.

Охирги ойларда миллий жамоа бошқарувига хорижлик мутахассис олиб келиниши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Аввалига Йоахим Лёв билан музокаралар олиб борилган, аммо у рад этган. Кейинроқ португалиялик Паулу Бенту асосий номзод сифатида тилга олинди, лекин ҳозирча келишувга эришилмаган.

Кападзе бу муҳокамалар футболчиларнинг руҳиятига ҳам таъсир қилишини таъкидлади. Шу билан бирга, у жамоа мухлисларини мураббий шахсидан қатъи назар, миллий терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе жорий йил 22 январда Сречко Катанец ўрнини эгаллаб, миллий жамоа бош мураббийи сифатида тайинланган. Унинг қўл остида жамоа Ўзбекистон тарихида илк бор 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

Манба: vaqt.uz
Киритилди: 15:13, 31.08.2025. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик